Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қонун ҳужжатларини ва давлат органлари қарорларининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган Санжар Абдуқодиров ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда МҚКҚ матбуот хизмати хабар қилди.

«Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўзининг етук ва тажрибали мутахассисидан айрилди… Кимгадир ака, ука, дўст ва ҳамкасб бўлган яқин қадрдонимиз биз сизни соғинамиз! Илоҳим оҳиратингиз обод бўлсин!» — дейилади қўмита хабарида.

Ўлим сабабига аниқлик киритилмаган.

Санжар Абдуқодиров 1980 йилда Наманган шаҳрида таваллуд топди. Наманган муҳандислик иқтисодиёти институти ва Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини битирган. Узоқ йиллар давомида Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, Давлат мулки қўмитаси ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида фоалият олиб борган.