16 июль куни Ўзбекистонда 485 та коронавирус ҳолати қайд этилиб, умумий кўрсаткич 15 мингдан ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Янги ҳолатларнинг 97 таси карантин муассасаларида, 349 таси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 39 таси аҳоли орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Навоий, Хоразм ҳамда Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 128 нафар бемор соғайди.

️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 15066 нафар бемордан 8783 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 58 фоизни ташкил этмоқда.

️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 6208 нафар бемордан 58 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

️Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 57 365 нафар, стационар карантинда эса 21 779 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.