Президент фармонига биноан Амрилло Шодиевич Иноятов Ўзбекистон президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар берди ЎзА.

Тайинловга қадар Амрилло Иноятов 2017 йилдан бери Бухоро давлат тиббиёт институти ректори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, А. Иноятов Бухоро давлат тиббиёт институтини тамомлаган, 2001 йилда институтнинг марказий илмий-тадқиқот лабораториясида кичик илмий ходими, кейинчалик 2008 йилда у жарроҳлик стоматологияси кафедраси мудири бўлиб ишлаган.

2012 йилдан 2014 йилгача А. Иноятов Бухоро давлат тиббиёт институтининг стоматология факултети декани бўлди. 2015 йилдан 2016 йилгача у Тошкент давлат стоматология институтининг Бухоро филиалига раҳбарлик қилиб, 2017 йил июнь ойидан тайинловга қадар у Бухоро давлат тиббиёт институтини ректори бўлиб келаётган эди.

Шунингдек, А. Иноятов кўплаб монографиялар, ўқув қўлланмалар, 120 дан ортиқ илмий мақолалар ва 130 дан ортиқ нашрларнинг муаллифи.