17 июль куни Ўзбекистоннинг жануби-шарқий ҳудудларига Туркманистондан булутли ҳаво оқимлари кириб келди, дея хабар берди Узгидромет.

Марказий, жанубий ва шарқий туманларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг шимоли ва чўл зонасида ҳаво кам булутли бўлади. Ҳарорат 37−40 даража атрофида бўлади.

Дам олиш кунлари бутун республика ҳудудига хорижий жанубдан иссиқ ва қуруқ ҳаво тарқалади. Кундузги ҳарорат 39−42 даражагача кўтарилади. Бу ёз ўртасидаги меъёрий об-ҳаводан 4−6 даражага юқоридир.