Ҳиндистонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 млн дан ошди. Касалланганлардан 25,6 минг киши вафот этди ва 635,7 минг киши тузалди. Бу ҳақда COVID-19 билан касалланганлар сонини кузатиб борувчи Жонс Хопкинс университети хабар берди.

Ҳиндистон COVID-19 билан касалланганлар сони миллион кишидан ошган дунёдаги учинчи мамлакатга айланди.

Жаҳон статистикасида, ушбу кўрсаткич бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди — касалланганлар сони 3,5 млн дан ортиқ, 138 минг киши вафот этди ва 1 млндан ортиқ бемор тузалди.

COVID-19 дан касалланганлар сони бўйича иккинчи ўринда Бразилия турибди. Мамлакатда 2 млн дан ортиқ коронавирус бемори рўйхатга олинган, 76,6 минг киши вафот этган ва деярли 1,4 миллион киши тузалган.

Россия ушбу кўрсаткич бўйича тўртинчи ўринни эгаллаб турибди — 752 минг киши касалланган, деярли 12 минг киши вафот этди, 531 минг киши тузалди.

17 июлга келиб ҳозирда дунё миқёсида 13,8 миллион киши COVID-19 билан касалланган. Деярли 590 минг киши вафот этган. 7,7 миллион киши тузалган.