«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда кечки овқат учун энг мазали таомлар рецептларини тақдим этади.

Гўшт Сай

Уй шароитида ҳам бундай таом тайёрлаш жуда осон бўлиб, бунинг учун фақатгина — қозон, гўшт, ва сабзавотлар, асосийси жуда ҳам кам вақт керак бўлади.

Мол гўштидан тайёрланган жаркоп

Хушбўй, қайноқина картошка ва гўшт билан тайёрланган жаркоп жуда тўйимли таомларимиздан бири ҳисобланади.

Қиймадан тайёрланган «қуш уяси» таоми

Бундай кўринишдаги егулик каттаю кичикка бирдек манзур бўлиб, байрам ва ҳар кунлик дастурхонни безаб туради.

Товада макаронлар билан пиширилган товуқ гўшти

Бу тaом жуда тўйимли бўлиб, тез тайёрланиши ва ажойиб таъми туфайли кечки овқат учун жуда тўғри танлоав бўла олади.

«Терияки» товуқли таоми

Бу таом нафақат мазали, балки иштаҳа очарлиги сабаб ҳам, уни байрам дастурхонларида тайёрлашингиз ҳам мумкин.

Товуқли тоблатма

Кечки овқат учун тез тайёрланиладиган ушбу тоблатма ажойиб таъми билан барчага ёқиши аниқ. Сабзавотлар ва райҳоннинг хушбўй ҳиди эса яқинларингизнинг иштаҳасини очиши турган гап.

Гуруч ва сабзавотлар билан пиширилган товуқли таом

Сабзавотлар ва товуқ солиб пиширилган гуручли таом жуда тўйимли бўлиб, иссиқлигида ҳам, эртаси куни иситиб ейишга ҳам жуда қулай.

Яна кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15