Тошкент шаҳар Серели тумани ҳокими Бахтиёр Абдувоҳидович Шомуродов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Туман маъмурияти раҳбари истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёзди, дея хабар берди пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати «Газета.uz»га.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Мурод Турғунович Исабоев вақтинчалик Сергели тумани ҳокими вазифасини бажаради.

Бахтиёр Шомуродов 2019 йил сентябрь ойидан Сергели тумани ҳокимлигини бошқарган ва ундан олдин Яккасарой тумани ҳокими бўлиб ишлаган.