Қозоғистонда Россиянинг «Спутник V» вакцинаси ишлаб чиқариш бошланди. Караганда комлекси базасида босқичма-босқич 2 млн дозада вакциналар ишлаб чиқарилади, дея хабар берди Козоғистон бош вазири матбуот хизмати.

Мамлакат бош вазири Аскар Маминнинг маълум қилишича, Қозоғистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» билан оммавий эмлаш 2021 йил февралда бошланади.

«Аввало, тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, талабалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, тиббий-ижтимоий муассасалар ҳодимлари, шунингдек сурункали касалликларга чалинган хавф гуруҳлари вакиллари ихтиёрий равишда эмланади», ― деди бош вазир.