Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб Эргашев Авазхон Яқубжонович тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

У бунга қадар 15 йил мобайнида Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани ҳокими сифатида фаолият олиб борган.

Авазхон Эргашев янги лавозимда, 18 декабрь куни Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари этиб тайинланган Комилжон Собиров ўрнини эгаллади.