«Сеними, шошмай тур» ва «Дайди тўтининг қайтиши» мультфилмлари муаллифларидан бири, ёзувчи ва драматург Александр Курляндский 82 ёшида вафот этди, дея хабар берди Meduza.

У шунингдек, «Ералаш» теледастури учун ҳам сценарийлар ёзган.

Курляндский 1938 йил 1 июлда туғилган. У 1961 йилда В.В.Куйбышев номидаги Москва инженер-қурилиш институтини тугатган. 1964 йилдан ёзувчиликдаги профессионал фаолиятини бошлаган. Курляндский СССР Давлат мукофоти билан, шунингдек, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган артист мукофоти билан тақдирланган.

Хабарга кўра, ҳозирда ўлим сабаби аниқ эмас.