Туркияда ҳибсга олинган журналист Абдукарим Мирзаевнинг иши бўйича Ўзбекистон Бош прокуратурасида маълумот йўқ, дея таъкидлади Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов «Газета.uz»га.

Унга кўра, Бош прокуратурада Абдукарим Мирзаевга нисбатан ҳеч қандай жиноий иш йўқ ва журналистнинг ўзи ҳам қидирувда эмас.

Аввалроқ «Газета.uz» мухбири Истанбулда ўзбекистонлик журналист Абдукарим Мирзаев «шубҳали шахслар» билан алоқадорликда гумон қилиниб ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эди.