Ўзбекистон Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссиясининг мажлисида, Сенат раиси Танзила Нарбаева Халқ банки бошқарувига аёлларнинг жалб этилишига тўхталиб ўтди.

«Халқ банки раисининг ўринбосари аёл бўлади. Ундан ташқари ҳар бир вилоятдаги халқ банки раиси ёки раҳбари ҳам аёл бўлиши мумкин, лекин раҳбарнинг албатта битта ўринбосари аёл бўлиб, улар айнан аёллар тадбиркорлигига, аёлларга кредит ажратиш масалалари билан шуғулланади», — деди Тазила Нарбаева.

«Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг қошидаги фонд маблағларидан 100 млрд сўм мана шу мақсадга кетади», — дея қўшимча қилди Сенат раиси.

Маълумот учун, 2017 йилдан бери Каммуна Ирисбекова «Алоқабанк» бошқаруви раиси сифатида фаолият юритмоқда.