29 декабрь куни соат 11:00 да Халқаро конгресс марказида президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси бошланади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатномасида жорий йилда эришилган натижалар, «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастури доирасида бажарилган ишлар айтиб ўтилади. Келгуси йилга ном берилиб, мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгиланади.

Тадбирда 2021 йилга ном берилиши, мамлакатни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгиланиши кутилмоқда. Анжуманда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ташкилотлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этади.

Мурожаатнома 15 та телеканалда жонли эфирда, давлат раҳбарининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн ёритиб борилади.