Россия Фарғона вилоятидан қуруқ мевалар импортига тақиқни бекор қилди
30 декабр 2020, 23:43

Россия Фарғона вилоятидан қуруқ мевалар импортига тақиқни бекор қилди

Россельхознадзор 1 январдан Россияга Фарғона вилоятидан қуруқ меваларни олиб киришга қўйилган тақиқни бекор қилди. Чеклов 7 декабрда ўрнатилган эди.

2020 йилда кимларни йўқотдик?
30 декабр 2020, 20:38 1

2020 йилда кимларни йўқотдик?

Ziyouz.uz портали 2020 йилда оламдан ўтган ўзбекистонлик академиклар, профессорлар, диний арбоблар, шоир ва ёзувчилар, журналистлар, санъаткорлар ва ҳокимлар рўйхатини тузиб чиқди.

Янги йил байрамларини 30 кишидан кўп бўлиб, коронавирусга тест топширган ҳолда нишонлашга рухсат берилди
30 декабр 2020, 17:38

Янги йил байрамларини 30 кишидан кўп бўлиб, коронавирусга тест топширган ҳолда нишонлашга рухсат берилди

Республика махсус комиссияси томонидан 31 декабрь ва 1 январь кунлари 30 кишидан кўпроқ бўлиб, ПЗР тест ёки экспресс тестларни топширган ҳолда Янги йил байрамини нишонлашга рухсат берилди.

Тадбиркор IT лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ёрдам сўраб президентга мурожаат қилди
30 декабр 2020, 17:03

Тадбиркор IT лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ёрдам сўраб президентга мурожаат қилди

Тадбиркор Ботир Арифжонов (LeBazar, Paynet, Khan Academy Uzbek) Ўзбекистон президентига иккита лойиҳани амалга оширишда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Биринчи лойиҳа доирасида у мактабларга бепул интернет ўрнатишни, иккинчиси доирасида эса IT-мактаб очиш учун 3 минг кв. метр майдон ажратишда кўмак сўраган.

Ямандаги аэропортда кучли портлаш юз берди. Беш киши вафот этди
30 декабр 2020, 16:51

Ямандаги аэропортда кучли портлаш юз берди. Беш киши вафот этди

Яманнинг Аден шахри аэропортига ҳукумат аъзолари етиб келганида кучли портлаш рўй берди. Ҳодиса оқибатида беш киши вафот этди ва 20 га яқин киши яраланди.

Фарғонада 1 январдан ҳуқуқбузарликлар дронлар орқали фиксация қилинади
30 декабр 2020, 15:34

Фарғонада 1 январдан ҳуқуқбузарликлар дронлар орқали фиксация қилинади

1 январдан бошлаб Фарғона вилоятида йўл қоидаларига амал қилмаган, пиёдалар ўтиш жойида пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчилар, ниқоб тақмаган ва жамоат тартибини бузган фуқароларнинг ҳуқуқбузарликлари дронлар орқали фиксация қилинади.

Россияда Алексей Навалнийга қарши жиноий иш қўзғатилди
30 декабр 2020, 14:21

Россияда Алексей Навалнийга қарши жиноий иш қўзғатилди

Россия Тергов қўмитаси оппозиция лидери Алексей Навалнийга қарши жиноий иш қўзғади. У хайрия сифатида йиғилган 356 миллион рублни ўзлаштиришда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон Қирғизистонда яна иккита шифохона қурилишини молиялаштирди
30 декабр 2020, 13:20

Ўзбекистон Қирғизистонда яна иккита шифохона қурилишини молиялаштирди

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳри ва Чуй вилоятида 176 ва 24 ўринли иккита модулли шифохона ишга туширилди. Шифохоналар қурилиши ва жиҳозланиши Ўзбекистон томонидан тўлиқ молиялаштирилди.

Конституцияга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун Сенат сайтида эълон қилинди
30 декабр 2020, 12:51

Конституцияга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун Сенат сайтида эълон қилинди

Сенати суд ҳокимияти фаолияти оид Конституцияга ўзгартишлар тўғрисидаги қонунни ўз сайтида эълон қилди. Ушбу қонун матни Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланган бўлса-да, жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилмаган эди.

Ўзбекистонда автомобил каршеринг хизматлари учун имконият яратилди
30 декабр 2020, 12:25

Ўзбекистонда автомобил каршеринг хизматлари учун имконият яратилди

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда каршеринг ташкилотлари фаолиятига имконият берилди. 10 январдан автомототранспорт воситаларини ушбу ташкилотларидан 30 кунгача ижарага олиш мумкин бўлади. Ушбу ташкилот автомототранспорт воситалари махсус таниқлик белгига эга бўлиши шарт.

Хорватияда 6,3 балли зилзила қайд этилди, қурбонлар сони 7 нафарга етди
30 декабр 2020, 11:23

Хорватияда 6,3 балли зилзила қайд этилди, қурбонлар сони 7 нафарга етди

Хорватияда эпицентри Петриня шаҳри бўлган 6,3 магнитудали кучли зилзила қайд этилди. Ҳозирга қадар 500 дан ортиқ фуқаро уйсиз қолган, 7 нафари вафот этган.

Қулоқчин тақиб, темирйўл бўйлаб ҳаракатланган икки фуқарони поезд уриб кетди
30 декабр 2020, 11:06

Қулоқчин тақиб, темирйўл бўйлаб ҳаракатланган икки фуқарони поезд уриб кетди

Тошкент вилояти ҳудудидаги темирйўлларда икки нафар фуқарони юк поезди уриб кетди. Ҳалоқат фуқароларнинг эҳтиётсизлиги оқибатида, қулоқчинларни тақиб ҳаракатланганликлари туфайли содир бўлганлиги аниқланди. Улардан бири, 32 ёшли аёл воқеа жойида вафот этган.

Бухоро, Наманган ва Хоразмда қуёш фотоэлектр станциялари қурилади
30 декабр 2020, 10:45

Бухоро, Наманган ва Хоразмда қуёш фотоэлектр станциялари қурилади

Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларида давлат-хусусий шериклиги асосида умумий қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари қурилади. Лойиҳа бошланиши 2021 йил февраль ойига режалаштирилган.

Россельхознадзор Ўзбекистоннинг 34 та корхонасидан помидор олиб киришга рухсат берди
30 декабр 2020, 10:38

Россельхознадзор Ўзбекистоннинг 34 та корхонасидан помидор олиб киришга рухсат берди

Россельхознадзор 1 январдан бошлаб Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги 34 та корхонага Россияга помидорларни олиб киришга рухсат берди.

Ўзбекистон электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтишни режалаштирмоқда
30 декабр 2020, 09:04

Ўзбекистон электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ҳукумати «Ўзавтосаноат» компаниясини фақатгина электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтказишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, мамлакат ичида электромобилларни сотиб олишда ва уларни вақтинчалик олиб киришдаги йиғимлар бекор қилинади.

Манфаатлар тўқнашуви учун жавобгарликнинг ўзи йўқ — депутат ҳокимликлардаги тендерлар ҳақида
29 декабр 2020, 18:26

Манфаатлар тўқнашуви учун жавобгарликнинг ўзи йўқ — депутат ҳокимликлардаги тендерлар ҳақида

Депутат Дониёр Ғаниев Андижон ва Жиззах вилоятларида давлат харидларидаги «таниш-билишчилик» аслида янгилик эмаслиги, бу икки ҳолат «айсберг»нинг учи эканлиги ҳамда қонунчиликда давлат харидлари соҳасидаги манфаатлар тўқнашуви учун жавобгарлик йўқлигини таъкидлади.

25 та манзил-колония босқичма-босқич қисқартирилади
29 декабр 2020, 16:22

25 та манзил-колония босқичма-босқич қисқартирилади

Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида мамлакатдаги 25 та манзил-колония босқичма-босқич қисқартирилиши, биринчи марта озодликдан маҳрум этилган шахсга берилганн жазо қисқартирилса, у манзил-колонияга ўтказилмасдан, тўғридан-тўғри пробация назоратига олинишини маълум қилди.

«ОАВдаги бўҳтонлар мамлакат иқтисодиётига ҳам салбий таъсири кўрсатмоқда» — UzAuto Motors
29 декабр 2020, 16:18 3

«ОАВдаги бўҳтонлар мамлакат иқтисодиётига ҳам салбий таъсири кўрсатмоқда» — UzAuto Motors

UzAuto Motors компания ҳақида ОАВ ва ижтимоий тармоқларда «махсус буюртма» асосида турли бўҳтон ва асоссиз хабарларнинг тарқатилганлигини такъидлади. Компания бу нафақат бренд нуфузига, балки мамлакат иқтисодиётига ҳам салбий таъсирини кўрсатаётганлигини таъкидлади.

Президент маданий мерос объектларини сақлаш дастурини қабул қилишни топширди
29 декабр 2020, 14:28

Президент маданий мерос объектларини сақлаш дастурини қабул қилишни топширди

Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида ҳукуматга маданий мерос объектларини рўйхатдан ўтказиш, сақлаш ва муҳофаза қилиш бўйича махсус дастурни қабул қилишни топширди. Президент охирги вақтларда баъзи ёдгорликларга бепарво муносабатда бўлинаётганини қоралади.

«Президент сайловлари халқаро тамойиллар асосида ўтказилиши керак» — Шавкат Мирзиёев
29 декабр 2020, 14:05

«Президент сайловлари халқаро тамойиллар асосида ўтказилиши керак» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида Ўзбекистон 2021 йилда бўлиб ўтадиган президент сайловини ўтказиш масаласига тўхталди. «Биз ўтган сайловларда халқаро кузатувчиларнинг тавсияларини миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш бўйича ишларни давом эттирамиз», — деди давлат раҳбари.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг