Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органи ходимининг маст аҳволда жамоат тартибини бузаётганлиги тўғрисида видео тарқалди. ИИВ бунга расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ходими А.А. хизмат кийимида маст ҳолда жамоат тартиби ҳамда ИИВнинг меъёрий буйруқ талабларини қўпол равишда бузган.

Ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этганлиги, ходимларга нисбатан фуқаролар томонидан салбий фикрлар уйғонишига сабабчи бўлганлиги учун ички ишлар органларидан бўшатилди, дейилади хабарда.