Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 2020 йил якуни бўйича республика аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 70,8 фоиздан 73,0 фоизга етказилди.

Бундан ташқари, «Ўзсувтаъминот» тизимида ичимлик суви билан боғлиқ авариялар 12 фоизга камайганлиги маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, 2020 йилда жами 140,4 мингта авария ва носозлик бартараф этилди. Авария ҳолатлари 2019 йилга нисбатан 16,8 мингтага ёки 12 фоизга камайган.

Ҳудудларда авария ва жорий таъмирлаш ишларини тезкор бартараф этиш учун тушган маблағларнинг 10 фоизини шаҳар ва туманлар ихтиёрида қолдириш тизими йўлга қўйилди, дейилади хабарда.