Маданият вазирлиги Наманган вилояти Косонсой туманидаги 22 та тарихий обиданинг йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли остида эканлиги тўғрисидаги видеолавҳага муносабат билдирди.

Унга кўра, туман ҳокимлиги «Ғўзапоя масжиди» ёдгорлиги бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан белгиланган реставрация-тиклаш бўйича чора-тадбирларни бажармаган.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилги қарорига асосан Косонсой туманидаги «Мугтепа» археология ёдгорлигида очиқ осмон остидаги музей ташкил этиш керак бўлган. Қарор ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан таъминланмаган.

Ҳозирда Маданий мерос департаменти томонидан «Мунчоқтепа» археология ёдгорлиги ва «Ғўзапоя масжид» ёдгорлиги 2021 йилги таъмирлаш-тиклаш дастурига киритилди.