Президент Шавкат Мирзиёев Сергели тумани Қипчоқ кўчасида қурилган кўприкни кўздан кечирди.

«Тошкент-Ангрен» темир йўли устидан қад ростлаган ушбу эстакада Тошкентдаги иккита йирик кўча — Янги Сергели айланма йўли билан Халқа йўлини боғлайди. Ушбу кўприкнинг узунлиги 772 метр бўлиб, эстакада қисми 445, эни эса 28 метрни ташкил қилади. Ушбу кўприк соатига 12 мингтагача автотранспорт воситаларини узлуксиз ўтказиш имкониятига эга.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 4 июнь куни Тошкент шаҳрининг Чўпонота кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли кесишмасида қуриладиган кўприк лойиҳаси билан танишган эди. Келгусида янги йўл барпо этилиб, Қипчоқ кўчасидаги мазкур кўприкка туташади.

Маълумот учун, президент қарори лойиҳасига кўра, Тошкент шаҳрида 6 та янги кўприк қурилиши режалаштирилган эди.

Фото: Президент матбуот хизмати