12 январь соат 10:00 ларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи беш кишилик оила ис газидан заҳарланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz»га маълум қилди.

Д.Ж.(1986 й.т.), унинг турмуш ўртоғи С.О.(1991 й.т.), вояга етмаган фарзандлари С.П. (2012 й.т.), М.П.(2016 й.т.) ва Ш. П.(2019 й.т.) яшаш уйи хонасида ис газидан заҳарланиш аломатлари билан яқин қариндошлари томонидан топилган.

Оқибатда вояга етмаган С.П., М.П. ва Ш. П. ҳодиса жойида вафот этган. Ҳозирда Д.Ж. ва С.О.га зарур тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

Шу билан бирга, «Худудгазтаъминот» компанияси матбуот хизмати ва Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси «Газета.uz» га номаълум этимологиядан заҳарланиш бўлганини айтди. Текширув давомида бу ис гази эмаслиги аниқлангани маълум қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.