Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, вилоят ҳокимининг ўринбосари-вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига Баҳром Юсупов тайинланди.

Баҳром Юсупов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Япониядаги Сиёсий фанлар миллий институти ва АҚШдаги Оклахома университетларида таҳсил олган.

Тайинловга қадар у «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ корпоратив бошқарув хизмати бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

У 2012−2016 йиллар давомида Молия вазирининг биринчи ўринбосари вазифасида ҳам ишлаган.