Ҳайдовчилар тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганликлари учун жарима миқдори камайтирилиши мумкин. Қонунчилик палатаси матбуот хизматининг хабар беришича, ЎзЛиДеП фракцияси ушбу тартибни белгилайдиган қонунни маъқуллаган.

Хабарда айтилишича, таҳлиллар натижасида тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши автомобилларнинг тўхташи учун шарт-шароитлар яратилмагани ва бундай жойларда тақиқловчи белгилар мавжудлигига боғлиқлиги аниқланган.

Қонун лойиҳаси билан тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайтирилиб, такроран содир этилган қоидабузарликлар учун жарима қўллаш нормалари чиқарилмоқда.

Бундан ташқари, депутатлар коррупцион ҳолатлар олдини олиш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54, 123, 141, 147-моддаларида назарда тутилган «энг кам» ва «энг кўп» миқдорда белгиланган жарималарнинг энг кам даражаси сақланиб, энг кўп даражаси чиқариб ташланяпти.