Баходир Рўзибоев сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ўз лавозимидан озод этилди. Ушбу маълумотни «Газета.uz» манбаси тасдиқлади.

Баходир Қўчқорович Рўзибоев 1964 йилда Хоразм вилоятида туғилган.

1985 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини тамомлаган.

2008−2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Капитал қурилиш ва қурилиш ишларини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2009−2014 йилларда мазкурнинг вазирликнинг Сув хўжалиги бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бўлган.

2014−2018 йилларда «UZGIP» МЧЖ директори сифатида фаолият кўрсатган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Ўзбекистон президентининг 2018 йил 8 майдаги қарори билан у Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.