10 январь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаган қиз Навоий вилоятидан топилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Самарқанд вилояти Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида П.Э. уйига қайтарилди.

Фуқаро П.Э. (2004 й.т.) 2 январь куни Каттақўрғон туман ИИБга мурожаат қилиб, уни зўрлаган икки фуқаро устидан ариза ёзган эди.

13 январь куни гумонланувчи шахслардан бири С.Р. ўзининг уйида вафот этганлиги аниқланган.