Фарғонада Ласетти пиёдани уриб юбориши оқибатида, пиёда вафот этди, дея хабар берди вилоят ИИБ ахборот хизмати.

27 январь куни Фарғона вилояти Учкўприк туманида фуқаро М.М. «Lacetti-2» русумли автомашинасини Жалоер қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёда, М.А. исмли аёлни уриб юборади.

Оқибатда, М.А. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.