Кеча, 28 январь соат тунги 22:30 ларда Нурота туманидаги Пойга қишлоғида «Cobalt» йўлдан чиқиб кетиб, ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Ҳодиса оқибатида уч киши воқеа жойида вафот этди.

Тирик қолган Ф.М. (1995 й.т.) Нурота туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимига келтирилган. Унга бош мия чайқалиши, ўнг болдир ўрта учлигидан ёпиқ синиб силжиши, кўз атрофи ва кўзости гематомаси, юз қўллар ва танадаги кўплаб шилинган жароҳати ташхиси қўйилган.

Беморнинг аҳволи оғир, тегишли тиббий стандартлар асосида даво муолажалари олиб борилаётгани маълум қилинди.