Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерреш коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter аккаунтида маълум қилди.

БМТ Бош котиби коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилгани ҳақида хабар берган.

«Барча учун ҳамма жойда вакцина бўлиши учун ишлашимиз керак. Бу пандемия даврида барчамиз хавфсиз бўлмагунимизча, ҳеч биримиз хавфсиз бўлмаймиз», — деб ёзган БМТ бош котиби.


Гутерреш қайси вакцинадан фойдалангани маълум қилинмаган.