Президентнинг 9 январдаги қарори билан Дилшод Турсункулович Ахмедов инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Маълумотни «Газета.uz»га ИССВ тасдиқлади.

Тайинловга қадар у 2021 йил январь ойидан буён «Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари — ижрочи директор лавозимида ишлаб келган.

Дилшод Ахмедов (1972 йилда туғилган) — И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети битирувчиси. Москвадаги «Сколково» бошқарув мактабида ўқиган. Ўзбекистон ва Россияда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда саноат корхоналари активларини бошқариш тажрибасига эга.