Долларнинг расмий курси кўтарилди
24 май 2021, 16:12

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг расмий курси 18,48 сўмга кўтарилди ва жами 10 596,76 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилган, рубль эса бироз пасайган.

Тошкентда хорижда таълим олиш бўйича семинар бўлиб ўтади
24 май 2021, 15:00

Тошкентда хорижда таълим олиш бўйича семинар бўлиб ўтади

26 май куни Тошкентда QS World University Rankings рейтингига кўра топ 300 таликка кирувчи АҚШ, Буюк Британия, Канада ва Австралия ОТМларига ўқишга кириш бўйича семинар бўлиб ўтади. Семинар доирасида Navitas Ltd халқаро ОТМлар ассоциацияси эксперти Никита Шилеев абитуриентларнинг саволларига жавоб беради.

Ҳафтанинг иккинчи ярми жазирама иссиқ бўлиши кутилмоқда
24 май 2021, 14:39

Ҳафтанинг иккинчи ярми жазирама иссиқ бўлиши кутилмоқда

Шу кунларда бир қатор вилоятларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиб, шамол кучайиши мумкин. Ҳафтанинг ўрталаридан бошлаб мамлакатга жуда илиқ ҳаво кира бошлайди, кундузги ҳарорат + 34 … + 37 даражага кўтарилади.

Самарқандда электр тармоғидаги узилиш сабаб трамвай икки соатга тўхтаб қолди
24 май 2021, 13:17

Самарқандда электр тармоғидаги узилиш сабаб трамвай икки соатга тўхтаб қолди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида трамвай электр тармоғидаги узилиш сабаб тўхтаб қолгани ва йўловчилар томонидан силжитиб ҳаракатга келтирилгани юзасидан изоҳ берилди. Унда таъкидланишича, йўловчилар трамвай бошқа йўналишдаги автотранспорт воситаларига халақит қилмаслиги учун итариб, чорраҳани бўшатиб қўйишга кўмаклашишган.

«Аёллар дафтари»га киритилган ёлғиз оналарнинг фарзандлари боғчага имтиёзли рўйхат асосида қабул қилинади
24 май 2021, 12:49 2

«Аёллар дафтари»га киритилган ёлғиз оналарнинг фарзандлари боғчага имтиёзли рўйхат асосида қабул қилинади

Болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш регламенти янгиланди. «Аёллар дафтари» га киритилган ёлғиз оналар фарзандларига имтиёзли навбатга эга бўлиш ҳуқуқи белгиланди.

Шавкат Мирзиёев Сеулдаги халқаро саммитда нутқ сўзлайди
24 май 2021, 12:44

Шавкат Мирзиёев Сеулдаги халқаро саммитда нутқ сўзлайди

Президент шу ҳафта «Ўзагроҳимоя» AЖ тизимини ислоҳ қилиш, ҳудудларда ипотека дастурларини амалга ошириш ва барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш бўйича йиғилишлар ўтказади. Давлат раҳбари 30 май куни Жанубий Кореядаги халқаро саммитда нутқ сўзлайди.

Кўпгина давлатларда иш ўрнини давлат яратмаяпти — меҳнат вазири
24 май 2021, 12:18 1

Кўпгина давлатларда иш ўрнини давлат яратмаяпти — меҳнат вазири

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов кўпгина давлатларда иш ўрнини давлат яратмаётганини, уларни яратиш учун имконият яратиб бериши кераклигини таъкидлади. Вазирнинг айтишича, 2021 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 10,5 фоизга тенг бўлган.

Чилонзорда бир кечанинг ўзида 2 та ЙТҲ содир бўлди, уларнинг бирида ҳайдовчи вафот этди
24 май 2021, 11:53

Чилонзорда бир кечанинг ўзида 2 та ЙТҲ содир бўлди, уларнинг бирида ҳайдовчи вафот этди

Душанба куни кечаси ва эрталаб пойтахтнинг Чилонзор туманида иккита авария юз берди. Уларнинг бирида уч киши жароҳат олган, иккинчисида ҳайдовчи вафот этган.

Қашқадарёда тиббиёт ходимларига мажбуран ўт юлдирилди
24 май 2021, 11:50

Қашқадарёда тиббиёт ходимларига мажбуран ўт юлдирилди

Шаҳрисабзда бир гуруҳ тиббиёт ходимлари мажбурий ишга жалб қилинди. Шаҳар тиббиёт бирлашмаси хўжалик ишлари мудири маъмурий жаримага тортилди.

Тошкентнинг бир неча туманларида ичимлик суви ва иссиқ сув ўчирилади
24 май 2021, 11:06

Тошкентнинг бир неча туманларида ичимлик суви ва иссиқ сув ўчирилади

25 майдан 27 майга қадар пойтахтнинг Яшнобод, Миробод, Бектемир ва Сергели туманларининг баъзи ҳудудларида сув таъминоти тўхтатилади. Янгихаёт туманида сув босими камаяди.

Nexta Telegram каналининг собиқ бош муҳаррири Минскда ҳибсга олинди
24 май 2021, 10:41

Nexta Telegram каналининг собиқ бош муҳаррири Минскда ҳибсга олинди

«Nexta» Telegram каналининг асосчиларидан бири Роман Протасевич Минскда ҳибсга олинди. У минган самолёт Афинадан Вильнюсга учаётганида бортида бомба борлиги ҳақида сигнал сабаб Беларусь пойтахтига қўндирилган.

Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
24 май 2021, 10:31

Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи этиб Иқболжон Эргашев тайинланди. Вилоят ҳокимининг яна бир ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Ҳолиқов бўлди.

«Шаҳидлар хотираси» мажмуаси реконструкцияси билан ким шуғулланади?
24 май 2021, 10:23

«Шаҳидлар хотираси» мажмуаси реконструкцияси билан ким шуғулланади?

Вазирлар Маҳкамасининг буйруғи билан тендерсиз «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуасини реконструкция қилиш Mimar Group компаниясига, қатағон қурбонлари хотираси музейини таъмирлаш эса Ijod-Ijod компаниясига берилган. Уларга лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсат этилди.

Италияда канат йўлида кабина арқондан узилиб кетди. 14 киши ҳалок бўлди
24 май 2021, 10:04

Италияда канат йўлида кабина арқондан узилиб кетди. 14 киши ҳалок бўлди

Италиянанинг Пьемонте шаҳрида канат йўлида одамларни олиб кетаёган кабина арқондан узилиб, қулади. 14 киши ҳалоқ бўлди, улар орасида 9 ёшли бола ҳам бор.

Абдулла Арипов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди
24 май 2021, 08:47

Абдулла Арипов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди

Ўзбекистон президенти фармонига кўра, бош вазир Абдулла Арипов кўп йиллик фидокорона меҳнати ҳамда 60 ёшга тўлгани муносабати билан «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.

Фото: Наманганда 60-халқаро гуллар фестивали бошланди
23 май 2021, 17:07

Фото: Наманганда 60-халқаро гуллар фестивали бошланди

Наманганда 60-халқаро гуллар фестивали бошланди. Юбилей фестивалда 10 миллион туп гул кўчатлари ўтқазилади, гуллар билан безатилган автомобиллар паради, гала-концерт ва бошқа тадбирлар ҳам ташкил этилади.

Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи қамоққа олинди
23 май 2021, 11:56

Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи қамоққа олинди

Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси мутасаддиларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Кўп миқдорда талон-торож қилишда айбланаётган бошқарма бошлиғи қамоққа олинди.

Сергелида 4та уй ёнди, ўт ўчирувчилар тирбандлик ва сув босими пастлиги муаммоларига дуч келди
23 май 2021, 10:46

Сергелида 4та уй ёнди, ўт ўчирувчилар тирбандлик ва сув босими пастлиги муаммоларига дуч келди

Тошкентнинг Сергели туманидаги уйлардан бирида чиққан ёнғин бошқа хонадонларга ҳам ўтди. Аҳоли ёнғинга электр тармоқларидаги муаммо сабабли юзага келганини маълум қилди. ФВВ ўт ўчирувчилар йўллардаги тирбандликлар ва ер ости гидрантининг сув босими паст бўлгани ёнғинни тезлик билан ўчиришга салбий таъсир кўрсатганини маълум қилди.

Фарғонада «Ваз-2101» автомобилининг газ баллони портлади
23 май 2021, 09:40 1

Фарғонада «Ваз-2101» автомобилининг газ баллони портлади

Фарғона вилоятида газ қуйиш шохобчасида газ тўлдирилаётган «Ваз-2101» русумли автомобилнинг газ баллонида портлаш содир бўлди. Ҳодисада икки киши жароҳатланди.

Чироқчида автомобиль газ баллони портлаши натижасида икки киши вафот этди
22 май 2021, 23:38

Чироқчида автомобиль газ баллони портлаши натижасида икки киши вафот этди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида Nexia автомобилида ҳаракат вақтида газ баллони портлади. Икки киши ҳаётдан кўз юмди, бир киши оғир жароҳатланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг