Юқори сифатли таълим, айниқса чет элда — бу муваффақиятли карьера, ҳаётда ўз ўрнини топиш ва фаровон келажак гаровидир. Чет элда ўқиш кўплаб саволлар ва қўрқувларни келтириб чиқаради. Айниқса, ҳозир, масофавий таълим олишга тўғри келиши ёки ўқишга кетишнинг имкони бўлиш-бўлмаслиги мавҳум бўлиб турган бир пайтда.

Universe Group «Дунёнинг етакчи ОТМларига кириш тўғрисида барча маълумот» мавзусидаги бепул семинарга таклиф этади. Унда таклиф қилинган меҳмон — Никита Шилеев иштирокчиларни қизиқтирган ҳамма саволларга жавоб беради.

Семинар кимлар учун мўлжалланган

У қабул ва ўқиш ҳақидаги барча маълумотларни билишни истаган шунингдек, ОТМ ва таълим дастурини танламоқчи бўлган мактаб ўқувчилари, талабалар ва уларнинг ота-оналари учун фойдали бўлади.

Семинар ўтказиладиган сана

26 май, соат 10:00 дан 18:00 гача. Ҳар бир соат оралиғида 20 та ўрин мавжуд.

Манзил

Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 107Б, Халқаро бизнес маркази. Иштирок этиш учун бепул рўйхатдан ўтиш зарур. Кўп бериладиган саволларга жавоблар ва кейслар таҳлили Universe Group Telegram каналида жойлаштирилади.

Семинар дастури:

  • нуфузли хорижий ОТМларга тайёргарлик кўриш ва кириш босқичлари;
  • COVID-19 пандемияси даврида таълим олишнинг хусусиятлари;
  • ўқиш пайтида ва ўқишдан кейин иш билан таъминланиш;
  • ҳозирда меҳнат бозорида талаб кучли бўлган ва яқин келажакда ҳам талаб сусаймайдиган мутахассисликлар;
  • талабалар учун глобал имкониятлар, стипендиялар, грантлар ва чегирмалар;
  • савол-жавоб ва кейслар таҳлили.

Ташкилотчи

Universe Group — 7 йиллик тажрибага эга чет элда таълим олиш бўйича консалтинг компанияси, АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Европа ва Канададаги 117 дан ортиқ ОТМларнинг расмий вакили.

Иштирокчи

Navitas Ltd — 1994 йилда ташкил этилган халқаро ОТМлар ассоциацияси хисобланади. Университетга киришга тайёргарлик кўриш секторида етакчи бўлиб, АҚШ, Канада, Буюк Британия, Австралия, Голландия, БАА, Сингапур ОТМлари ва бошқа нуфузли университетларнинг ҳамкори.

Universe Group ҳамкорлигида Буюк Британияда ўқиш учун ариза топширган абитуриентлар нималарга эга бўлади:

  1. Дастурнинг индивидуал танлови. Компания ходимлари талабани шахсий истаклари ва қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда ОТМ ва ўқув дастурини танлаб берадилар.
  2. Амалий кўникмаларга қаратилган эътибор. Биринчи курсдан бошлаб талаба келажакдаги иш берувчига нима кераклигини билади ва фақат муваффақият қозонишига ёрдам берадиган кўникмаларни ривожлантиради.
  3. Виза кафолати. Виза олишда рад этилиш эҳтимоли 10% дан кам. Аммо агар шу каби ҳолат содир бўлса, талабага ўқишга сарфлаган барча пуллар кафолатли қайтариб берилади.
  4. Юқори даражадаги инглиз тили. Инглиз тилида таҳсил олиш ва тил ташувчилари билан мулоқот — тилни мукаммал ўзлаштиришга ёрдам беради. Шунингдек, бу инглиз тилидаги кўплаб адабиётлар ва асосий маълумот манбаларидан фойдалана олиш имкониятини беради.

«Дунёнинг етакчи ОТМларига кириш тўғрисида барча маълумот» семинарига рўйхатдан ўтиш бепул. Кўплаб бериладиган саволларга жавоблар ва кейслар таҳлили билан Telegram-канали ҳаволаси орқали танишиш мумкин.

Телефон: (+998) 71−209−93−00.

Тошкентдаги офис манзили: Амир Темур кўчаси, 107Б, Халқаро бизнес марказ.

Самарқанддаги офис манзили: Маҳмуд Қошғарий кўчаси, 4, Hamkor Business Center.

Сайт: universegroup.uz

E-mail: info@universegroup.uz

Facebook: fb.com/universegroupeducation

Telegram: t.me/universe_group

Реклама ҳуқуқлари асосида.