24 май, душанба куни республиканинг жануби-шарқий қисми баланд циклон таъсири остида бўлади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет. Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ва тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Момақалдироқ пайтида шамол 17−22 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати +29…+34 даража атрофида бўлади.

25 майда баланд циклон таъсири фақат республиканинг энг шарқий ҳудудларида сақланиб туради. Фарғона водийси вилоятларида, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, шамол 17−22 м/с гача кучайишида момақалдироқ бўлиши мумкин.

26 майдан Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Кундузги ҳаво ҳарорати +34…+37 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларида +38…+40 даражагача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан +5…+8 даражага кўп бўлади, дея қайд этмоқда синоптиклар.

Ўзгидромет 24−27 май кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларида маҳаллий ёмғирлар ёғиши ҳисобига сел келиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.