Ҳафта давомида айрим ҳудудларда ёғингарчиликлар кузатилади
3 май 2021, 14:12

Ҳафта давомида айрим ҳудудларда ёғингарчиликлар кузатилади

Ҳафта давомида айрим вилоятларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Каспий денгизининг жанубидан нам ва деярли салқин ҳаво кириб келиши оқибатида республика бўйича баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучаяди.

Яқин кунларда Ўзбекистонга ДИИҲБнинг сайлов бўйича дастлабки миссияси келади
3 май 2021, 13:48

Яқин кунларда Ўзбекистонга ДИИҲБнинг сайлов бўйича дастлабки миссияси келади

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ўзининг президент сайловларига тааллуқли дастлабки миссиясини яқин ҳафталар ичида юбориши кутилмоқда. Мазкур ташрифдан мақсад — сайловолди вазият ва унга тайёргарлик жараёнларини ўрганишдан иборат. Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси ҳисоботи асосида сайловда қатнашадиган экспертлар, узоқ ва қисқа муддатлари кузатувчилар сони аниқ бўлади.

Uzbekistan Airways 17 та самолётини сотади ва Boeing’ларни Airbus’ларга алмаштиради
3 май 2021, 13:32

Uzbekistan Airways 17 та самолётини сотади ва Boeing’ларни Airbus’ларга алмаштиради

Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолётлар паркини бирлаштириш доирасида бир нечта Boeing авиалайнерларини лизинг берувчига қайтариб, Airbus самолётларини қабул қилиб олишни режалаштирмоқда. 1999−2013 йилларда ишлаб чиқарилган 17 та самолёт эса сотувга қўйилди.

Қирғизистон ва Тожикистон ўз қўшинларини чегарадан олиб чиқишни якунладилар
3 май 2021, 13:06

Қирғизистон ва Тожикистон ўз қўшинларини чегарадан олиб чиқишни якунладилар

Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумати қўшинларни чегарадан олиб чиқишни якунлади. Қуролли тўқнашув натижасида ҳар икки томондан 50 киши ҳалок бўлди, 250 дан ортиқ киши жабрланди, уйлар, дўконлар ва мактаблар вайрон бўлди.

Тошкентда автобус бекатда турган икки пиёдани уриб юборди
3 май 2021, 12:29

Тошкентда автобус бекатда турган икки пиёдани уриб юборди

Тошкентда йўловчи автобуси бекат ёнида турган икки пиёдани уриб юборди. Енгил тан жароҳати олган пиёдалар шифохонага етказилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Асакада банк ходимлари 158 фуқаронинг пенсия ва нафақа пулларини талон-торож қилди
3 май 2021, 11:48

Асакада банк ходимлари 158 фуқаронинг пенсия ва нафақа пулларини талон-торож қилди

Асака туманидаги «Халқ банки» филиали ходимлари 158 нафар фуқаронинг жами 90,3 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини талон-торож қилган. Бундан ташқари, банк филиали собиқ раҳбари ва бошқалар кредит маблағини тўлиқ сўндириш учун тўланган 58 млн сўмни банкка кирим қилмасдан ўзлаштирганлиги аниқланган.

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектор ўтказади
3 май 2021, 11:02

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектор ўтказади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу ҳафта коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектори ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, Токио Олимпиадасига спортчиларни тайёрлаш масалалари бўйича йиғилиш бўлиши кўзда тутилган.

«Дарё бўйидаги Сеул шаҳарчаси» — келажагингиз учун жозибадор сармоя
3 май 2021, 11:00

«Дарё бўйидаги Сеул шаҳарчаси» — келажагингиз учун жозибадор сармоя

Seoul Riverside турар-жой мажмуаси — бу шахсий вақти, шунингдек, қулайлик ва жимжитликни қадрловчилар учун ҳақиқий топилма. Сиз ҳам ушбу турар-жой мажмуасидаги уйлардан бирининг эгасига айланинг ва барча қулайликларга эга бўлинг (Реклама ҳуқуқлари асосида).

Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
3 май 2021, 10:23

Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамшид Бабажанов Тошкент вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари бўлди.

Биз санъатни сиёсатга қурол қилинишига қаршимиз — Алишер Қодиров
3 май 2021, 10:21 1

Биз санъатни сиёсатга қурол қилинишига қаршимиз — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров Тошкентдаги «Ғалаба қўшиқлари» деб номланган концертда СССР байроғи кўтарилганини ҳақорат ва провокация деб атади. У Бош прокуратурани вазиятни баҳолашга чақирди.

Чироқчида қиз нотаниш шахс томонидан калтакланди
3 май 2021, 09:49

Чироқчида қиз нотаниш шахс томонидан калтакланди

Чироқчи тумани ҳокимлиги олдида бир қиз нотаниш йигит томонидан калтакланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистон Ҳиндистонга инсонпарварлик ёрдами юборди
2 май 2021, 14:11

Ўзбекистон Ҳиндистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон Ҳиндистонга мобил кислород концентраторлари тўпламлари ва турли дори воситаларидан таркиб топган инсонпарварлик ёрдамини юборди.

«Uzbekistan Airways» Туркияга бир қатор авиақатновларни вақтинчалик тўхтатади
1 май 2021, 18:10

«Uzbekistan Airways» Туркияга бир қатор авиақатновларни вақтинчалик тўхтатади

Туркиядаги эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашуви сабабли «Uzbekistan Airways» компанияси 17 майга қадар мамлакатга бир қатор авиақатновларни бекор қилди.

Тошкент трамвайининг 15 та вагони 2016 йилдан бери Самарқандга жўнатилишини кутмоқда. Фото
1 май 2021, 17:56 1

Тошкент трамвайининг 15 та вагони 2016 йилдан бери Самарқандга жўнатилишини кутмоқда. Фото

Тошкент трамвайининг бир неча вагонлари беш йилдан буён Самарқандга жўнатилиши кутилмоқда. 2-сонли трамвай депоси ҳудуди сотилгандан сўнг, улар пойтахтнинг 12-сонли автобус паркига кўчирилди. «Газета.uz» мухбири Евгений Сорочин автобус паркидан фоторепортаж тайёрлади.

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести
1 май 2021, 16:31

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести

Ўзбекистон клубларининг Осиё Чемпионлар лигасида иштироки, ЕЧЛ ва ЕЛ мусобақасида ярим финал учрашувлари, ўзбекистонлик боксчи қизга совға қилинган Nexia-3 автомобили ва бошқа энг муҳим хабарлар — «Газета.uz» ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.

АГМК ОЧЛнинг 6-турида «Истиқлол» устидан ғалабага эришди
1 май 2021, 16:25

АГМК ОЧЛнинг 6-турида «Истиқлол» устидан ғалабага эришди

АГМК жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичидаги 6-тур учрашувини «Истиқлол» клубига қарши ўтказди. Мазкур баҳсда 1:2 ҳисоби қайд этилди ва унда Ўзбекистон жамоасининг қўли баланд келди.

Бўстонлиқда деярли $2 млнга ерни сотмоқчи бўлганлар ушланди
1 май 2021, 15:58

Бўстонлиқда деярли $2 млнга ерни сотмоқчи бўлганлар ушланди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 10 гектар ерни ноқонуний равишда 1,9 млн долларга сотишга уринган олти нафар фуқаро ушланди.

Вазирлар 490 млн, ҳокимлар 245 млн сўмгача бўлган хизмат машиналарини минади
1 май 2021, 15:16 1

Вазирлар 490 млн, ҳокимлар 245 млн сўмгача бўлган хизмат машиналарини минади

Давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият органларида хизмат авторанспорт воситаларини бириктириш меъёрлари тасдиқланди. Эндиликда, вазирлар учун хизмат машинасининг энг юқори нархи 490 млн, ҳокимлар учун эса 245 млн сўм этиб белгиланди.

Ҳиндистонда касалхонадаги ёнғинда 18 киши вафот этди
1 май 2021, 12:33

Ҳиндистонда касалхонадаги ёнғинда 18 киши вафот этди

Ҳиндистоннинг Бҳарух шаҳридаги касалхонада ёнғин юзага келиб, 18 киши вафот этди. Ёнғин коронавирус билан касалланганлар бўлимида рўй берган.

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
1 май 2021, 11:22

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Азизхон Максумов Андижон вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг