Ижтимоий тармоқларда тарқалган Чироқчи тумани ҳокимлиги ёнида бир қиз калтаклангани ҳақидаги видеолавҳага Қашқадарё вилояти прокуратураси расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, 24 апрель куни соат 22:00 атрофида Чироқчи тумани Мустақиллик кўчасидаги автошохбекатда фуқаро Т.Нни ўзига нотаниш бўлган шахс уриб, тан жароҳати етказган.

Олиб борилган терговга қадар текширувда аниқланган ҳолатлар буйича 2 май куни ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.