Тошкент вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб Жамшид Бабажанов тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жамшид Бабажанов 2007 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган.

Тайинловга қадар, «Миллий PR маркази» ДУК директори лавозимида фаолият юритган.