Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, 1 май куни Ҳиндистонга инсонпарварлик кўмаги етказилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Мобил кислород концентраторлари тўпламлари, эҳтиёж юқори бўлган турли дори воситаларидан таркиб топган инсонпарварлик юклари Деҳли аэропортида мамлакатнинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов томонидан Ҳиндистон Қизил Хоч жамияти ва Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилларига топширилди.

2020 йилда Ҳиндистон Ўзбекистонга дори-дармонлар, шу жумладан COVID-19ни даволаш учун мўлжалланган гидроксихлорохин ва бошқа дориларни тақдим этган эди. 2021 йил март ойида COVAX ташаббуси доирасида Ҳиндистон дори Институти томонидан ишлаб чиқарилган 660 минг доза CoviShield (AstraZeneca) вакцинаси Ўзбекистонга олиб келинди. Июнь ойида навбатдаги партия етказилади.

Ҳиндистон коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг кунлик ўсиши ва ушбу касалликдан ўлимлар сони бўйича жиддий инқирлозни бошидан кечирмоқда. 1 май куни мамлакатда бир сутка ичида деярли 402 минг та янги ҳолатлар аниқлангани ва 3500дан ортиқ ўлим қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди. Пандемия бошланишидан буён қайд этилган ҳолатлар сони 19 миллиндон ошди, вафот этганлар сони эса деярли 212 минг кишини ташкил этмоқда.