Азизхон Максумов Андижон вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари — вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот ҳизмати хабар бермоқда.

Бундан аввал, Азизхон Максумов Андижон вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ҳудудий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият юритган.