Somang Development Korea МЧЖ ХК — 2006 йилда Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилган, 100% хорижий капиталдан иборат компания ҳисобланади. Компания Тошкент шаҳри марказида қурилаётган турар-жой мажмуалари ҳақида ўз фикрлари ва маълумотлар билан улашди.

Уйинингизнинг обрўсига таъсир қилувчи муҳим жиҳатларидан бири бу унинг жойлашувидир. Тўғри танланган жой — бу транспорт воситалари жиҳатидан енгилликлар бўлиши ҳамда яшаш учун бошқа қулайликлар мавжудлигининг гаровидир.

Seoul Riverside турар-жой мажмуаси — бу шахсий вақти, шунингдек, қулайлик ва жимжитликни қадрловчилар учун ҳақиқий топилма.


Seoul Riverside турар-жой мажмуаси Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Баҳодир кўчаси ва Бобур кўчаси кесишмасида, манзарали дарёбўйи ҳудудида жойлашган. Турар-жой даҳаси 7 та кўп қаватли уйлар мажмуаларидан иборат бўлиб, шулардан иккитаси қуриб битказилган ва топширилган, учинчи мажмуа шу йил фойдаланишга топширилади. Шунингдек, 2 та кўп қаватли ер усти автотураргоҳи, болалар майдончаси ва бассейнли, соғломлаштирувчи спорт мажмуаси ҳам кўзда тутилган. Ҳар бир уйда Корея давлатида ишлаб чикарилган товушсиз, юқори технологияларга асосланган лифтлар, сенсорли кириш эшиклари, видеокузатув тизимлари, шунингдек, хонадондан лифт чақириш, домофон ва видеофон каби қўшимча қулайликлар мавжуд.


Seoul Riverside турар-жой мажмуаси инсонларнинг пойтахт марказида максимал даражада қулай ҳаёт кечиришлари учун яратилган. Яъни, Korzinka савдо маркази ва Ice Rink каби паркни Ўз ичига олган Next савдо-кўнгилочар мажмуаси, Magic City парки, замонавий ресторанлар, жаҳон брендларининг бутиклари билан бирга дарёбўйида янги қурилаётган SeoulMun, шунингдек, аҳолининг севимли масканига айланган кўпфункцияли Humo аренасига яқин ҳудудда жойлашган.

Шундай экан, сиз ҳар доим оилангиз, дўстларингиз ёки меҳмонлар билан вақтингизни мазмунли ўтказиш учун вариантларга эга бўласиз. Асосийси, халқаро аэропорт ва вокзал авто орқали ҳаракатланганда уйингиздан 10 дақиқа узоқликда жойлашган бўлади.

Янги турар-жой мажмуаларини қуришда биз Тошкентнинг қоқ марказида жойлашган бизнес-марказ Seoul Plaza қурилишидаги, шунингдек, хориждаги уй-жойлар ва объектлар қурилишидаги халқаро тажрибамизга таяндик.


Қурилиш ва замонавий қурилиш технологияларини қўллашдаги ижобий тажриба — бўлажак уйингиз сифати ва ишончлилигининг асосий гаровидир.

Қурилиш материалларининг муҳимлиги ва сифатини баҳолаш жуда қийин иш, ундан ҳам қийинроғи эса айнан сиз учун узоқ йиллар давомида нафақат уй, балки қулай сармоя бўла оладиган турар-жой мажмуасини танлашдир.

Мана шу жойида тўғри қарор қабул қила олиш жуда муҳимдир. Кўпчилик ўзи танловини амалга оширди ва Seoul Riverside турар-жой мажмуаси сармоядорига айланди.

Офис манзили: Ташкент шаҳри, Яккасарой тумани, Баҳодир кўчаси, 2-уй.
Мўлжал: NEXT савдо-кўнгилочар маркази, Яккасарой тумани ҳокимлиги.

Сотув бўлими телефони: 71 230 09 91, 97 738 57 00

Сайт: www.somang.uz
Facebook: https://fb.me/SomangDK
Telegram: https://t.me/seoul_riverside

Реклама ҳуқуқлари асосида.