Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини ҳисоблаш тартибига ўзгартиришлар киритилди
20 апрель 2022, 21:42

Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини ҳисоблаш тартибига ўзгартиришлар киритилди

Президент қарори билан юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини ҳисоблаш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Бундан буён солиқ базасини аниқлашда сўнгги икки йил давомида баҳоловчи ташкилотни жалб қилган ҳолда ўтказилган мол-мулкни баҳолаш натижалари асос бўлади.

Ўзбекистонликлар учун Россияга кирганидан 15 кун ичида мажбурий рўйхатдан ўтиш талаби бекор қилиниши мумкин
20 апрель 2022, 21:05

Ўзбекистонликлар учун Россияга кирганидан 15 кун ичида мажбурий рўйхатдан ўтиш талаби бекор қилиниши мумкин

Ўзбекистон фуқароларининг Россияда рўйхатдан ўтмаган ҳолда бўлиш муддатини 7 кундан 15 кунга узайтириш режалаштирилмоқда. Ўзбекистондаги россияликлар учун ҳам худди шундай режим жорий этилади.

Божхоначилар томонидан йил бошидан бери ярим тоннадан зиёд гиёҳвандлик воситалари ушлаб қолинди
20 апрель 2022, 18:32

Божхоначилар томонидан йил бошидан бери ярим тоннадан зиёд гиёҳвандлик воситалари ушлаб қолинди

Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон божхона хизмати органлари томонидан 503,6 кг гиёҳвандлик воситалари ушлаб қолинди. Шунингдек, 1 млн долларга тенг нақд хорижий валюта тўхтатиб қолинган, 5,2 млрд сўмлик заргарлик буюмларининг айланишининг олди олинган.

Жиззахда кучли ёғингарчиликлар оқибатида юзага келган сел ва сув тошқинларида бинолар зарар кўрди, 4 киши ҳалок бўлди
20 апрель 2022, 18:17

Жиззахда кучли ёғингарчиликлар оқибатида юзага келган сел ва сув тошқинларида бинолар зарар кўрди, 4 киши ҳалок бўлди

Жиззахнинг Бахмал, Ғаллаорол, Фориш туманларида кучли ёғингарчилик оқибатида сел келиши ва тошқинлар кузатилди. Мактаб ва боғча зарар кўрди. Ҳодиса туфайли 4 киши ҳалок бўлди. Ўзгидромет етакчи мутахассиси Эркин Абдулахатовнинг айтишича, икки соат ичида Ғаллаорол метеорология станцияси йиллик ёғингарчиликнинг деярли 10 фоизини қайд этган.

«Маҳкумлар шикояти бўйича 7 нафар ички ишлар ходимига интизомий жазо қўлланилган» — Омбудсман
20 апрель 2022, 18:04

«Маҳкумлар шикояти бўйича 7 нафар ички ишлар ходимига интизомий жазо қўлланилган» — Омбудсман

2021 йилда Омбудсман номига маҳкумлар, уларнинг яқин қариндошлари ҳамда адвокатлари томонидан 6104 та мурожаат келиб тушган. Маҳкумларнинг шикоятлари асосида 4 та ҳолатда ички ишлар ходимларининг 7 нафар ходимига интизомий таъсир чоралари қўлланилди. 59 нафар маҳкумга тайинланган жазолар енгилроқларига алмаштирилди.

Долларнинг расмий курси тўрт кунлик пасайишдан сўнг кўтарилди
20 апрель 2022, 17:50

Долларнинг расмий курси тўрт кунлик пасайишдан сўнг кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 22,43 сўмга кўтарилиб, 11 281,80 сўмни ташкил қилди. Евро курси ҳам кўтарилди, рубль курси эса пасайди.

Франция тараққиёт агентлиги Ўзбекистонга «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш учун 150 млн евро ажратади
20 апрель 2022, 17:43

Франция тараққиёт агентлиги Ўзбекистонга «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш учун 150 млн евро ажратади

Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтишини осонлаштиришга қаратилган битим имзоланди. Биринчи кредит шартномаси қиймати 150 млн еврони ташкил қилади.

«Бекободцемент» йўл қурилиши учун янги турдаги цемент ишлаб чиқаришни йўлга қўйди
20 апрель 2022, 17:00

«Бекободцемент» йўл қурилиши учун янги турдаги цемент ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

«Бекободцемент» акциядорлик жамиятининг янги турдаги цементлари йўл қурилиши учун мўлжалланган. Маҳсулотлар мувофиқлик сертификатларига эга.

General Motors Россия бозорини бутунлай тарк этади
20 апрель 2022, 16:19

General Motors Россия бозорини бутунлай тарк этади

General Motors автоконцерни Россиядан бутунлай чиқиб кетади ва ушбу давлатдаги офиси ходимларини ишдан бўшатади. Шунингдек, дилерларга автомобиллар ва эҳтиёт қисмлар етказиб бериш тўхтатилгани ҳақида хабар юборилган. GM 28 февралда Россиядаги фаолиятини тўхтатиб туришга қарор қилган эди.

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 28 апрель куни чақирилади
20 апрель 2022, 15:45

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 28 апрель куни чақирилади

Сенатнинг 25-ялпи мажлисини 28 апрель куни чақирилади. Унда 9 та қонун, шу жумладан, почта алоқаси, ичимлик суви таъминоти, қўриқлаш фаолияти, халқаро тижорат арбитражи тўғрисидаги қонунлар муҳокама қилинади. Қолаверса, Вазирлар Маҳкмаси, Ҳисоб палатаси, Марказий банк, бош прокурор ва адлия вазирининг ҳисоботлари тингланади.

Афғонистондан наркотик моддаларнинг контрабандаси ҳажми ошди — Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш маркази
20 апрель 2022, 15:43

Афғонистондан наркотик моддаларнинг контрабандаси ҳажми ошди — Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш маркази

Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази раҳбари Олим Нарзуллаевнинг айтишича, Афғонистондан «Шимолий йўналиш» орқали наркотик моддаларни олиб ўтиш ҳолатлари кўпайган. Бунда кўп кузатилган наркотик моддаларни олиб ўтишга уриниш Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси орқали бажарилган.

Ҳайдовчилар нима сабабдан жойнинг ўзида дислокация кўчирмаси билан таниша олмаслигига изоҳ берилмади
20 апрель 2022, 15:34 1

Ҳайдовчилар нима сабабдан жойнинг ўзида дислокация кўчирмаси билан таниша олмаслигига изоҳ берилмади

Дислокация кўчирмаси билан танишиш мураккаблашганига қарамай, ЙПХ инспекторлари «назоратсиз қолмайди», — деди ЙҲХХ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров. Лекин у нима сабабдан хайдовчилар дислокация кўчирмаси билан жойида танишиш ҳуқуқидан маҳрум қилинганига изоҳ бермади.

Маҳкумлар ишлаган муддатни иш стажига қўшиш таклиф этилмоқда
20 апрель 2022, 15:29

Маҳкумлар ишлаган муддатни иш стажига қўшиш таклиф этилмоқда

Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўташ даврида бажарилган ҳар қандай иш, агар ушбу иш учун ижтимоий солиқ тўланган бўлса, иш стажига қўшиб ҳисобланиши мумкин. Шунингдек, жазони ўтаб бўлган шахсларга «Дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети» бериш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, озодликка чиққан шахсларни аҳолининг эҳтиёжманд тоифасига киритиш режалаштирилмоқда.

«Автотураргоҳларни камайтириб, жамоат транспортидан фойдаланиш жозибадорлигини оширамиз» — Транспорт вазирлиги
20 апрель 2022, 15:14

«Автотураргоҳларни камайтириб, жамоат транспортидан фойдаланиш жозибадорлигини оширамиз» — Транспорт вазирлиги

Пойтахтда автотураргоҳлар сонини қисқартириш ва жамоат транспорти ривожланиши учун кўпроқ шароит яратиш режалаштирилаяпти, деб маълум қилди Транспорт вазирлиги вакили Мурод Обидов. Унинг сўзларига кўра, Тошкентда автотураргоҳларни кенгайтириш учун ер йўқ, уларда автомобилларни эрталабдан кечгача сақлаб туриш эса ер ресурсларидан фойдаланишнинг энг самарасиз усули ҳисобланади.

Сохта авиачипта тайёрловчилар ушланди
20 апрель 2022, 14:30

Сохта авиачипта тайёрловчилар ушланди

Бухоро вилоятида фуқароларга қалбаки авиачипталарни расмийлаштирган корхона раҳбари ва унинг шериги қўлга олинди. Январь-февраль ойларида улар сохта чипталарни Бухоро-Домодедово рейси бўйича 27 нафар фуқарога сотишган.

«Яндекс Такси» компаниясига IT-парк резиденти бўлиш таклиф қилинди
20 апрель 2022, 13:54

«Яндекс Такси» компаниясига IT-парк резиденти бўлиш таклиф қилинди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов «Яндекс такси» компаниясининг МДҲ давлатлари бўйича бошқарувчи директори Кирилл Свинцов билан учрашув ўтказди ва унда компанияга Ўзбекистон IT-паркининг резиденти мақомини олишни таклиф қилди.

АҚШ Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинларига 50 дона Toyota Hilux ва Fortuner автомобилларини топширди
20 апрель 2022, 13:29

АҚШ Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинларига 50 дона Toyota Hilux ва Fortuner автомобилларини топширди

АҚШ Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинларига қиймати 2,5 млн долларлик 50 дона Toyota Hilux ва Fortuner автомобилларини топширди. Автомашиналар Ядро қуролларини тарқатмаслик ва қуролсизланиш жамғармаси доирасида тақдим этилди.

Президент 21−22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига сафар қилади
20 апрель 2022, 12:17

Президент 21−22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига сафар қилади

Президент Шавкат Мирзиёев 21−22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига сафар қилади.

АКТ вазирлиги Microsoft компаниясига Ўзбекистонда офис очишни таклиф қилди
20 апрель 2022, 10:53

АКТ вазирлиги Microsoft компаниясига Ўзбекистонда офис очишни таклиф қилди

Microsoft билан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича онлайн учрашувда АКТ вазирлиги компанияга Ўзбекистонда офис очишни таклиф қилди.

Кичик тадбиркорлар учун йиллик 14 фоиз ставкада 5 млрд сўмгача кредит ажратилади
20 апрель 2022, 10:32

Кичик тадбиркорлар учун йиллик 14 фоиз ставкада 5 млрд сўмгача кредит ажратилади

Кичик тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш учун банкларга 300 млн доллар эквивалентида кредит линияси ажратилади. Маблағларининг камида 70 фоизи шаҳарлардан ташқари ҳудудларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга ажратилади. Кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада, 5 млрд сўмгача миқдорда ажратилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг