Йил якунига қадар маҳаллаларда бўш бино қолиши керак эмас — президент
19 апрель 2022, 19:24

Йил якунига қадар маҳаллаларда бўш бино қолиши керак эмас — президент

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари мамлакат бўйича 5 мингга яқин бўш бино борлигини аниқлади. Шавкат Мирзиёев бўш бино-иншоотларни сотиш, ижарага беришдан тушган маблағларни ушбу маҳалланинг инфратузилмасини ривожлантиришга сарфлашни буюрди. «Йил якунига қадар бўш бино қолиши керак эмас», — деди у.

«Айрим ҳоким ёрдамчилари таъмагирлик қилаётгани жуда ачинарли ҳолат» — Шавкат Мирзиёев
19 апрель 2022, 18:42

«Айрим ҳоким ёрдамчилари таъмагирлик қилаётгани жуда ачинарли ҳолат» — Шавкат Мирзиёев

Президент Тўрақўрғон тумани «Шарқ» маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси пора олгани учун 5 йилга қамалганини маълум қилди. «Жойлардаги айрим ҳоким ёрдамчилари „кредит, субсидия, ер олиб бераман“, деб таъмагирлик қилаётгани ҳам жуда ачинарли ҳолат», — деди Шавкат Мирзиёев. Барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари қатъий огоҳлантирилди.

«Ўзбекнефтгаз» раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди
19 апрель 2022, 18:29

«Ўзбекнефтгаз» раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди

«Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ўзининг ўринбосарлари фаолиятини танқид қилди. Унинг иқтисодиёт ва молия масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Ашуров ўз аризасига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Март ойида Тошкентдаги уй-жойларнинг ижара нархлари 15 фоизга ошди
19 апрель 2022, 17:54

Март ойида Тошкентдаги уй-жойларнинг ижара нархлари 15 фоизга ошди

Россия ОАВлари маълумотларига кўра, охирги бир ярим ойда Ўзбекистонга 5 мингдан ортиқ россияликлар ташриф буюрган. Натижада февраль ойининг охиридан март ойининг ўрталарига қадар Тошкентда квартира ижарасининг ўртача нархи 15 фоизга ошган. Республикада сўнгги уч ойда ижара ҳақи 0,9 фоизга, яъни 2021 йилнинг мос даврига нисбатан икки бараварга қимматлашган.

Фурқат туманида фуқаро ўз томорқасида кўкнори етиштираётганлиги аниқланди
19 апрель 2022, 17:42

Фурқат туманида фуқаро ўз томорқасида кўкнори етиштираётганлиги аниқланди

Фарғона вилоятининг Фурқат туманида яшовчи фуқаро ўзига тегишли ер майдонида 6 туп кўкнори етиштираётганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистонда 410 мингдан кўпроқ хонадонда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар яшайди
19 апрель 2022, 17:31

Ўзбекистонда 410 мингдан кўпроқ хонадонда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар яшайди

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари 35,3 млн аҳоли истиқомат қиладиган 6,9 млн хонадонни тўлиқ хатловдан ўтказди. Натижада хонадонларнинг 47 фоизида қўшимча даромадга эҳтиёжи бор, 36 фоизида ўзига тўқ, 11 фоизида кам даромадли ва 6 фоизида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар яшаши маълум бўлди.

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи кун пасайди
19 апрель 2022, 17:27

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи кун пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 18,65 сўмга арзонлаб, 11 259,37 сўмни ташкил этди. Евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

Президент Жаҳонгир Ортиқхўжаевни қатъий огоҳлантирди
19 апрель 2022, 17:16

Президент Жаҳонгир Ортиқхўжаевни қатъий огоҳлантирди

Шавкат Мирзиёев маҳаллада ҳоким ёрдамчилари фаолияти ва аҳоли бандлигини таъминлашда йўл қўйилаётган камчиликларни танқид қилди. Президент Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, унинг биринчи ўринбосари ва солиқ бошлиғини қатъий огоҳлантирди. Олтинкўл тумани ва Зарафшон шаҳри ҳокимлари, қолаверса, республикадан 11 нафар вакил лавозимидан озод қилинди.

Қашқадарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
19 апрель 2022, 16:11

Қашқадарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Алишер Қодиров вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тошкентдаги 158-мактаб психологи ўқувчи қизларга тегажоғлик қилганликда гумонланмоқда
19 апрель 2022, 15:59

Тошкентдаги 158-мактаб психологи ўқувчи қизларга тегажоғлик қилганликда гумонланмоқда

Тошкентдаги 158-мактаб психологи 3 — 5-синф қизларига нисбатан номақбул хатти-ҳаракатларни қилганликда гумонланмоқда. У руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган. Шунингдек, қизларни икки нафар катта ёшли эркак гинеколог тиббий текширувдан ўтказгани улар руҳиятига янада кўпроқ салбий таъсир кўрсатгани айтилмоқда. Ҳодиса юзасидан Бош прокуратура, ХТВ ва Тошкент ИИББ баёнот берди.

Тошкент марказидаги АКТ вазирлиги биноси аукционга қўйилди
19 апрель 2022, 15:51 1

Тошкент марказидаги АКТ вазирлиги биноси аукционга қўйилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги пойтахт марказида 0,26 гектар майдонда жойлашган Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тегишли бинони сотувга қўйди. Лотнинг бошланғич нархи — 66,52 млрд сўм этиб белгиланди.

Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш маркази ташкил этилди
19 апрель 2022, 15:06

Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш маркази ташкил этилди

«Tashkent Pharma Park» фармацевтика кластери ҳудудида Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш маркази ташкил этилди. Марказга тиббий, клиник ва лаборатория жиҳозларини харид қилиш учун билан таъминлаш Корея Эксимбанки жамғармаси кредитлари йўналтирилади.

МИБ 13 ёшли болага алимент тўламаганлиги учун хорижга чиқишга тақиқ қўйгани аниқланди
19 апрель 2022, 13:54

МИБ 13 ёшли болага алимент тўламаганлиги учун хорижга чиқишга тақиқ қўйгани аниқланди

МИБ томонидан 13 ёшли болакайга «вояга етмаган болалар учун алимент тўламаганлиги учун» тақиқ қўйилгани аниқланди. У ўз онаси билан Россияга чиқиб кетаётганида авиарейсдан тўхтатиб қолинган. МИБ ушбу ҳолат «техник хатолик сабабли» юз бергани ва давлат ижрочисига интизомий жазо қўлланганини маълум қилди. Қолаверса, моддий зарарни ундириш учун судга мурожаат қилиш сўралди.

Мактаб битирувчиларининг 31 фоизи ҳали паспорт (ID-карта) олмаган — ХТВ
19 апрель 2022, 12:36

Мактаб битирувчиларининг 31 фоизи ҳали паспорт (ID-карта) олмаган — ХТВ

16 ёшдан ошган 122 минг нафардан ортиқ ёки 31 фоиз мактаб битирувчиси ҳалигача паспорт олмаган. Халқ таълим вазирлиги битирувчилар паспортсиз (ID-карта) интернет орқали олий ўқув юртига кириш учун ҳужжат топшира олмаслигини эслатди.

Миллий гвардияга бир қатор ваколатлар берилмоқда
19 апрель 2022, 12:28

Миллий гвардияга бир қатор ваколатлар берилмоқда

Миллий гвардия ходимларига маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузганлар, вояга етмаганларни тунги вақтда кўнгил очиш (дам олиш) жойларида бўлишига йўл қўйганлар, жамоат жойларида спиртли ичимликлар ичганлар ва бошқаларни жаримага тортиш ваколати берилмоқда.

Йил охиригача кўзи ожиз болалар яшайдиган ҳудудларда овозли светофорлар ўрнатилади
19 апрель 2022, 11:54

Йил охиригача кўзи ожиз болалар яшайдиган ҳудудларда овозли светофорлар ўрнатилади

Президент қарорига асосан кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ИИВга бириктирилди ва «Нурли маскан» мактаблари деб қайта номланди. Йил якунига қадар кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар яшайдиган ҳудудларда овозли светофорлар ва инновацион йўл белгилари ўрнатилади. Қолаверса, мактаблар учун Брайль ёзувидаги дарсликлар чоп этилади, ўзбек нутқи синтезаторига эга махсус компьютер дастурлари яратилади.

Янги ташкил этилган Кўкдала туманига илк ҳоким тайинланди
19 апрель 2022, 11:45

Янги ташкил этилган Кўкдала туманига илк ҳоким тайинланди

Қашқадарё вилоятида янги ташкил этилган Кўкдала туманига Чироқчи тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Хуррам Жўраев тайинланди. Чироқчи туманига эса Нодир Эркаев ҳокимлик қилади.

Фуқарони Қозоғистонда ўқиганлиги тўғрисидаги сохта ҳужжат билан СамДУ 2-курсига киритмоқчи бўлган шахс ушланди
19 апрель 2022, 11:39

Фуқарони Қозоғистонда ўқиганлиги тўғрисидаги сохта ҳужжат билан СамДУ 2-курсига киритмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда фуқарони Қозоғистондаги университетлардан бирида 3 йил ўқиганлиги тўғрисида сохта ҳужжатлар билан СамДУга киритиб қўйишга ваъда қилган шахс ушланди. У 2 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тадбиркорга 2 млн доллар имтиёзли кредит олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди
19 апрель 2022, 09:47

Тадбиркорга 2 млн доллар имтиёзли кредит олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Яшнобод туманида икки фуқаро тадбиркорга юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали банкдан 2 млн доллар имтиёзли кредит олиб беришга ваъда қилиб, бунинг эвазига 100 минг доллар устама пули сўраганликда гумон қилинмоқда. Улар 55 минг долларни олган вақтида ушланди.

Камолиддин Раббимовга тайинланган 15 кунлик ҳибс чораси апелляциядан кейин жарима билан алмаштирилди
19 апрель 2022, 09:36

Камолиддин Раббимовга тайинланган 15 кунлик ҳибс чораси апелляциядан кейин жарима билан алмаштирилди

Суднинг сиёсатшунос Камолиддин Раббимовни 15 суткага ҳибсга олиш тўғрисидаги қарори апелляциядан сўнг жаримага ўзгартирилди. У рейд давомида ИИО ходимлари ишига аралашиб, хатога йўл қўйганини айтиб, ишни сиёсийлаштирмасликни сўради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг