Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 21 апрелдан амал қилувчи курсларини эълон қилди. Унга кўра:

  • 1 АҚШ доллари 22,43 сўмга қимматлади ва 11 281,80 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 86,28 сўмга кўтарилди ва 12 245,27 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 3,40 сўмга пасайди ва 138,57 сўмга тенг бўлди.

Долларнинг расмий курси 14 апрелдан бери пасайиб келаётган эди. Бундан олдин доллар курси 18,65 сўмга арзонлаб, 11 259,37 сўмни ташкил этганди.