Кунлик ковид статистикаси яна ортмоқда
1 декабр 2022, 10:27

Кунлик ковид статистикаси яна ортмоқда

Чоршанба куни Ўзбекистонда 154 киши (бир кун аввал 141 киши) коронавирус юқтиргани маълум бўлди. Ковидга чалинганларнинг кунлик статистикаси ортмоқда. Энг кўп касалланиш доимгидек пойтахтда кузатилмоқда.

Шавкат Мирзиёев ерларни аукцион орқали сотишни соддалаштириш чора-тадбирларини тасдиқлади
1 декабр 2022, 10:24 1

Шавкат Мирзиёев ерларни аукцион орқали сотишни соддалаштириш чора-тадбирларини тасдиқлади

Президентга ерларни аукцион орқали сотишни соддалаштириш учун савдога қўйиш босқичлари ва муддатларини қисқартириш, бу жараёнга кадастр органлари ходимларини жалб этиш ҳамда хусусийлаштириш бўйича йиғим миқдорини камайтириш таклиф этилмоқда. Давлат раҳбари ушбу чора-тадбирларни тасдиқлади.

ЖЧ-2022: Аргентина ва Полша плей-оффда, Мексикага бир гол етмади
1 декабр 2022, 09:50

ЖЧ-2022: Аргентина ва Полша плей-оффда, Мексикага бир гол етмади

C гуруҳининг 3-турида Аргентина ва Полша ҳамда Саудия Арабистони ва Мексика терма жамоалари ўзаро куч синашишди. Биринчи баҳсда аргентиналиклар ғалаба қозониб, гуруҳда 1-ўринни олишган бўлишса, нариги учрашувда мексикаликлар 1:2 ҳисобида ғалаба қозонишди, аммо плей-оффга чиқиш учун 1 гол етмади.

1 декабрда аксар банкларда долларнинг сотиш курси 11 260 сўмгача тушди
1 декабр 2022, 09:41

1 декабрда аксар банкларда долларнинг сотиш курси 11 260 сўмгача тушди

Тижорат банклари 1 декабр учун долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.

Қорақалпоғистонда янги транспорт вазири тайинланди
1 декабр 2022, 09:33

Қорақалпоғистонда янги транспорт вазири тайинланди

Қорақалпоғистон Республикасига транспорт вазири этиб Маманбий Омаров тайинланди. Шунингдек, вазирнинг ўринбосари ва вазирлик ҳуқуқшуноси лавозимидан озод этилди. Маманбий Омаров шу пайтга қадар Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

ЖЧ-2022: Тунис Францияни енгди, бироқ кейинги босқичга чиқа олмади, Австралия — Дания 1:0
1 декабр 2022, 00:34

ЖЧ-2022: Тунис Францияни енгди, бироқ кейинги босқичга чиқа олмади, Австралия — Дания 1:0

D гуруҳидан жой олган сўнгги тур баҳслари якунланди: Тунис — Франция учрашувида тунисликлар минимал ҳисобда ғалаба қозонишди, аммо Астралия Данияни мағлуб этгани сабабли Тунис гуруҳдан чиқа олмади. D гуруҳида Францияда ҳам, Австралияда ҳам очколар сони — 6. Бироқ Францияда тўплар нисбати яхшироқ.

Ўзбекистонликнинг Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати 30 кунгача узайтирилиши мумкин
30 ноябр 2022, 22:37

Ўзбекистонликнинг Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати 30 кунгача узайтирилиши мумкин

Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларнинг ўзаро саёҳатлари шартларини янгилашни режалаштирмоқда. Унга кўра, бир давлат фуқаролари иккинчи давлат ҳудудида 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади. Ҳозирда бу муддат атиги беш кунни ташкил этади.

Куз фаслининг сўнгги кунида Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
30 ноябр 2022, 22:00

Куз фаслининг сўнгги кунида Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Нукус воқеалари иши бўйича судланувчилар фикри, Тошкентда ўтган қайноналар форуми, суваракларга ўхшайдиган порахўрлар, Андижон сув омборини бошқариш тўғрисидаги қонунлар, қурувчиларни ногиронлар аравачасига ўткизиб иш сифатини текширган Андижон ҳокими ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

«Ипак йўлида туризм» 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси иш бошлади
30 ноябр 2022, 20:59

«Ипак йўлида туризм» 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси иш бошлади

30 ноябрь-2 декабрь кунлари «Ипак йўлида туризм» Тошкент халқаро туризм ярмаркаси бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 30 та давлатидан 300 нафардан зиёд соҳа мутахассислари иштирокида форум ва сессиялар, модалар намойиши, B2B учрашувлари, гастробозор, халқаро ошпазларнинг маҳорат дарслари ўтказилади.

Samarqand Darvoza савдо маркази катта қишки чегирмаларни эълон қилди
30 ноябр 2022, 19:00

Samarqand Darvoza савдо маркази катта қишки чегирмаларни эълон қилди

2, 3 ва 4 декабрь кунлари Samarqand Darvoza савдо-кўнгилочар марказида Hot Winter Sale — 90% гача чегирмалар тақдим этилади.

Бош прокуратура ҳиндистонлик инвесторнинг Тошкент ҳокимига қарши айбловларини текширмоқда
30 ноябр 2022, 18:52

Бош прокуратура ҳиндистонлик инвесторнинг Тошкент ҳокимига қарши айбловларини текширмоқда

Ўзбекистон Бош прокуратураси аввалроқ Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни шантажда айблаган ҳиндистонлик тадбиркор Мурари Лал Жаланнинг баёнотини текширишга киришди.

Akça Holding компанияси Ўзбекистонда қиймати $250 млн бўлган тўқимачилик лойиҳасини ишга туширмоқчи
30 ноябр 2022, 18:04

Akça Holding компанияси Ўзбекистонда қиймати $250 млн бўлган тўқимачилик лойиҳасини ишга туширмоқчи

Туркиянинг Akça Holding компанияси Наманганда тўқимачилик бўйича $250 млнлик инвестиция лойиҳасини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Корхонада ишлаб чиқарилган текстиль маҳсулотлари АҚШ, Бразилия, Канада ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинади.

Марказий банк тижорат банкларидаги долларлашув даражасини қандай пасайтирмоқчи?
30 ноябр 2022, 17:11

Марказий банк тижорат банкларидаги долларлашув даражасини қандай пасайтирмоқчи?

Долларлашув даражасининг юқорилиги нархларни барқарорлаштиришга эришишдаги пул-кредит сиёсатининг самарадорлигини пасайтиради, дея қайд этди МБ. Бунга қарши курашиш учун регулятор инфляцияни пасайтириш ниятида, бу эса кредит ставкалари ва долларлашувни камайтиришга ёрдам бериши кутилмоқда.

«Мактабларнинг қарийб 6 фоизида ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари ташкил этилган, холос» — сенатор
30 ноябр 2022, 17:03

«Мактабларнинг қарийб 6 фоизида ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари ташкил этилган, холос» — сенатор

Сенатор Қутбиддин Бурхонов автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича президент қарори ижросида қатор камчиликлар кузатилаётганини айтди. Унинг таъкидлашича, мактаб ўқувчиларига йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш ишлари ҳам талаб даражасида эмас.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон билан чегара ва Андижон сув омборини биргаликда бошқариш тўғрисидаги қонунларни имзолади
30 ноябр 2022, 16:54

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон билан чегара ва Андижон сув омборини биргаликда бошқариш тўғрисидаги қонунларни имзолади

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш бўйича қонунлар имзоланди.

Фарғонада 30 кг гиёҳванд моддаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
30 ноябр 2022, 16:45

Фарғонада 30 кг гиёҳванд моддаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

ДХХ Фарғона вилоятида гиёҳванд моддаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланган шахсларни аниқлади. Улардан 30 кгдан ортиқ тақиқланган моддалар мусодара қилинди.

Порахўр шахслар суваракларга ўхшайди — Акмал Бурхонов
30 ноябр 2022, 16:20

Порахўр шахслар суваракларга ўхшайди — Акмал Бурхонов

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов коррупционерларни суваракларга ўхшатиб, уларни егулик кўп жойда бўлишини айтди.

Тошкентда қайноналар форуми ўтказилди
30 ноябр 2022, 15:23

Тошкентда қайноналар форуми ўтказилди

30 ноябрь куни пойтахтдаги Темирйўлчилар маданият саройида қайноналар форуми ўтказилди. Унда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова, жамоатчилик фаоллари ва қайноналар қатнашган. Форумда 30 ноябрни Қайноналар куни, деб эълон қилиш таклифи билдирилган.

Самарқандда Ўзбекистон — Россия ҳукуматлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади
30 ноябр 2022, 14:43

Самарқандда Ўзбекистон — Россия ҳукуматлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади

Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбарлари Марказий Осиё минтақасидаги амалий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашди. 1−2 декабрь кунлари Самарқандда икки давлат ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия учрашуви бўлиб ўтади.

«Моҳир алоқачи» кўкрак нишони ва «Ўз касбининг устаси» белгиси таъсис этилди
30 ноябр 2022, 14:20

«Моҳир алоқачи» кўкрак нишони ва «Ўз касбининг устаси» белгиси таъсис этилди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида «Моҳир алоқачи» кўкрак нишони ва «Ўз касбининг устаси» белгиси таъсис этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг