Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов порахўр шахсларни суваракларга қиёслаб, бу ҳақда Twitter’даги саҳифасида пост жойлади.

«Порахўр шахслар суваракларга ўхшайди: егулик кўп жойда пайдо бўлади ва камдан-кам ҳолларда ўзларидан кейин тозалаб кетади», — деб ёзган у.

Аввалроқ, у Антикоррупция агентлиги деворига чизилган «Коррупция» деб номланган граффитини ҳам қўллаб-қувватлаганди.