2023 йилда Орол денгизининг 100 минг гектар қуриган майдонида ўрмонзорлар барпо этилади
14 феврал 2023, 11:00

2023 йилда Орол денгизининг 100 минг гектар қуриган майдонида ўрмонзорлар барпо этилади

Жорий йилда Орол денгизининг қуриган 100 минг гектар майдонида ҳимоя ўрмонзорлари ташкил этилади. Ҳукумат фармойишига кўра, бунинг учун бир қанча жамғармалар, тижорат банклари ҳамда Қорақалпоғистон бюджетининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 25 млрд сўм йўналтирилади.

Чирчиқ шаҳрида мактаб биносининг ташқи девори ёрилгани сабаб пойдевор чўкди
14 феврал 2023, 10:56

Чирчиқ шаҳрида мактаб биносининг ташқи девори ёрилгани сабаб пойдевор чўкди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида мактаб биносининг ташқи девори ёрилиб, ёмғир сувлари бино пойдеворининг бироз чўкишига сабаб бўлди. Қурилиш вазирлигининг маълум қилишича, ёриқлар таъмирланган. Пудратчига баҳорги таътилда бинони қайта тўлиқ таъмирлаш бўйича кўрсатма берилди.

«Ер усти ҳалқа йўли» метро йўналиши бир кунга ёпилади
14 феврал 2023, 10:27

«Ер усти ҳалқа йўли» метро йўналиши бир кунга ёпилади

18 февраль куни Тошкент метрополитенининг «Дўстлик-2» бекатидан то «Қўйлиқ» бекатигача бўлган қисми техник ишлар сабаб ишламайди. Ҳаракат 19 февралдан яна тикланади.

Сенатор Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди
14 феврал 2023, 10:25

Сенатор Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди

Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси, сенатор Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди. У 2017−2020 йилларда Ўзбекистон маданият вазири лавозимида фаолият юритган.

Банкларда доллар курси яна кўтарилди
14 феврал 2023, 09:58

Банкларда доллар курси яна кўтарилди

Тижорат банклари 14 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 275 — 11 345 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 385 сўм.

Қашқадарёда зилзила содир бўлди
14 феврал 2023, 09:39

Қашқадарёда зилзила содир бўлди

Сешанба куни эрталаб Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилди. Эпицентр Деҳқонобод тумани бўлиб, унинг магнитудаси 3,6 ни ташкил этди.

Ўзбекистон энергетика вазирига ўринбосар тайинланди
14 феврал 2023, 09:26

Ўзбекистон энергетика вазирига ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон ҳукумати департаментини бошқарган Акмал Жуманазаров энергетика вазири ўринбосари бўлди.

13 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
13 феврал 2023, 22:00

13 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонда ёмғирли ҳафта, ректорларга ходимларнинг болалари билан мактуб ёзишиш тавсия қилингани, Туркия вайроналаридан топилган яна ўзбекистонликнинг жасади, Андижонда қулаётган 5 қаватли бино плиталари, 265 млрд сўмга сотилган «Кварц» компанияси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
13 феврал 2023, 21:56

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркиядаги зилзиланинг қуруқликда қайд этилган энг кучли ўн зилзила қаторига киритилгани, Швейцарияда дори-дармон етишмовчилиги кузатилаётгани, Франциянинг ўз фуқароларини Беларусни тарк этишга чақиргани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

«Кварц» компаниясининг давлат улуши 265 млрд сўмга сотилди
13 феврал 2023, 17:07

«Кварц» компаниясининг давлат улуши 265 млрд сўмга сотилди

Шиша қадоқлари, листлар ва банкалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган «Кварц» AЖдаги қарийб 90 фоиз акциялар пакети 265 млрд сўмга «Қувасойцемент» АЖга сотилди.

Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистонда ноқонуний ер савдоси билан шуғилланишда гумонланганлар ушланди
13 феврал 2023, 16:51

Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистонда ноқонуний ер савдоси билан шуғилланишда гумонланганлар ушланди

Ўрта Чирчиқ тумани ва Нукус шаҳрида бўш ер майдонни 14 500 доллар ва 37 млн сўмга сотаётган шахслар аниқланди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланди.

Жиззахда оққуш овлаган ва бўри сўйган фуқаролар аниқланди
13 феврал 2023, 16:46

Жиззахда оққуш овлаган ва бўри сўйган фуқаролар аниқланди

Жиззахда Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудудидан Ўзбекистон «Қизил китоб»ига киритилган 1 бош оққуш ва қашқалдоқларни овлаган фуқаролар аниқланди. Уларга салкам 20 млн сўм жарима белгиланди. Янгиобод туманида яна бир фуқаро бўрини сўйгани учун 3 млн сўм жаримага тортилди.

Тошкент вилоятида «самосуд» қилиш билан шуғулланган гуруҳ аъзолари ушланди
13 феврал 2023, 16:21

Тошкент вилоятида «самосуд» қилиш билан шуғулланган гуруҳ аъзолари ушланди

Қибрай туманида 2 кишини гуруҳ бўлиб калтаклаганлар ушланди. Ҳолат юзасидан безорилик моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
13 феврал 2023, 16:04

Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

14−20 февраль кунлари республикадаги 7 та вилоятнинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Шунингдек, Ўзгидромет 16−18 февраль кунлари Қамчиқ довонида туман тушиши, шамол кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

XX аср бошларида Германияда таҳсил олган ўзбек талабаси ҳақида «Матонатли Марям» фильми суратга олинади
13 феврал 2023, 15:02

XX аср бошларида Германияда таҳсил олган ўзбек талабаси ҳақида «Матонатли Марям» фильми суратга олинади

«Ёшлик» киностудияси ва Хorazmcinema ҳамкорлигида XX асрнинг 20 йилларида Германияда ўқиган ўзбек талабаси Марям Султонмуродовага бағишланган «Матонатли Марям» фильми суратга олинмоқда. Aйни пайтда эса мазкур тарихий-бадиий фильмни суратга олиш бўйича локациялар ўрганиляпти.

«Толибон» аёлларга ишлаш ва ўқиш имкониятини қайта тақдим этмоқчи
13 феврал 2023, 13:57

«Толибон» аёлларга ишлаш ва ўқиш имкониятини қайта тақдим этмоқчи

Афғонистон муваққат ҳукумати ТИВ яқин орада аёллар ва қизларга «ислом формати, афғон анъаналари ва шариат қонунлари асосида» ўқиш ва ишлаш имконияти қайтарилишини маълум қилди.

Андижонда қурилиши якунланмаган бинонинг плиталари қулаб, деворлари бузилиб кетди
13 феврал 2023, 12:35

Андижонда қурилиши якунланмаган бинонинг плиталари қулаб, деворлари бузилиб кетди

Андижон шаҳрида қурилаётган 5 қаватли бинонинг плиталари қулаб, деворлари бузилди. Ушбу ҳолатда тегишли ҳужжатларсиз объектда қўшимча 2 қават қўшиб, қурилиш ишлари олиб борилгани ва жараёнда қоидаларга амал қилинмагани аниқланди.

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел келиши мумкин
13 феврал 2023, 11:55

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел келиши мумкин

Ўзгидромет 14−18 февраль кунлари 9 та вилоятда ҳамда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди.

Туркиядаги зилзила вайроналаридан яна бир ўзбекистонликнинг жасади топилди
13 феврал 2023, 11:46

Туркиядаги зилзила вайроналаридан яна бир ўзбекистонликнинг жасади топилди

Зилзила оқибатида Шонлиурфа шаҳрида яна бир Ўзбекистон фуқароси вафот этгани аниқланди ва унинг жасади Тошкентга юборилди. Умумий ҳисобда ҳозиргача 4 нафар ўзбекистонлик зилзила қурбони бўлди.

Ўзбекистонда ҳафта ёмғирли бўлади
13 феврал 2023, 11:27

Ўзбекистонда ҳафта ёмғирли бўлади

Ўзбекистонда ҳафта охиригача ёмғир, баъзи жойларда эса қор ёғиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда 15−20 м/с гача кучли шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечалари 0…+5 илиқ, кундуз кунлари асосан +6…+11 даража илиқ атрофида бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг