Ўзгидромет Ўзбекистон ҳудуди бўйича 13−17 февралга об-ҳаво прогнозини маълум қилди. Унга кўра, хафта давомида беқарор об-ҳаво бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади.

Пойтахтда душанба кундузи ёғингарчилик кутилмайди, 14, 15 ва 17 февралда қисман, 16 февралда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечалари 0…+3 даража илиқ, кундуз кунлари +7…+10 даража илиқ атрофида бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик, 16−17 февралда баъзи жойларда кучли ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

14−16 февралда республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Ушбу ҳафтанинг ҳарорат фони февраль ойининг ўртаси учун бўлган иқлимий меъёрга яқин бўлади, дейилади хабарда. Кечалари ҳаво ҳарорати 0…+5 илиқ, кундуз кунлари асосан +6…+11 даража илиқ атрофида бўлади.

Республика шимолида ҳафтанинг биринчи ярмида кечалари −5…−10 даража совуқ, кундуз кунлари 0…+5 даража илиқ, иккинчи ярмида эса кечалари −2…−7 даража совуқ, кундуз кнулари +2…+7 илиқ бўлади.