Ўзбекистонда ҳафта ёмғирли бўлади

Ўзбекистонда ҳафта охиригача ёмғир, баъзи жойларда эса қор ёғиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда 15−20 м/с гача кучли шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечалари 0…+5 илиқ, кундуз кунлари асосан +6…+11 даража илиқ атрофида бўлади.

Тезликни 60 км/соатгача камайтириш йилига 600 дан ортиқ одамнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин — ПМТИ

Мутахассислар транспортларнинг тезлиги пасайиши ва йўллардаги ўлим ўртасидаги боғлиқликни ўрганди. Уларнинг фикрича, тезликни 10 км/соатга камайтириш йилига 600 дан ортиқ одамнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Шу билан бирга, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни кучайтириш ҳам муҳимлиги айтилди.

ОТМ ректорларига ходимларнинг фарзандлари билан мактуб орқали ёзишмаларни йўлга қўйиши тавсия этилди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ОТМ ректорларга ўз ходимларининг фарзандлари билан мактуб орқали ёзишмаларни йўлга қўйишни тавсия этди. Вазир ишга жойлашмаган битирувчилари кўп нодавлат ОТМларни сифатсиз таълим бераётган муассаса деб топилиши ва улар ёпилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Иқтисодчи пойтахтнинг 2023 йилги бюджети қўшимча манбалари тақсимотини танқид қилди

Иқтисодчи Отабек Бакиров 2023 йил учун Тошкент бюджетининг қўшимча даромадлари тақсимотини танқид қилди. Хусусан, молиялаштиришдаги муаммо, курашга пул ажратиш давом этаётгани, мактаблар таъмирланишидаги катта фарқни таъкидлаб, «бюджетни осмонга совуришда давом этамизми?» деган савол билан юзланди.

Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар Осиё чемпионатида 4 та медални қўлга киритди

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилган енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик енгил атлетикачилар 4 та медаль — 2 та олтин, 1 тадан кумуш ҳамда бронзани қўлга киритди.

Пойтахтда талабаларнинг ўқиш давридаги фаоллиги тирбандликнинг 11 кмгача ошишига сабаб бўлади — ПМТИ

ПМТИ экспертлари ОТМлар жойлашувининг шаҳарлар ҳолати ва тирбандлик муаммосига таъсирини ўрганди. Сўровда иштирок этган талабаларнинг 78 фоизи тирбандликни асосий муаммолардан бири деб баҳолаган. Бироқ уларнинг ўқиш давридаги фаоллиги тирбанд йўллар узунлиги 11,3 кмгача ошишига сабаб бўлади.

Банкларда долларнинг сотув курси 11 395 сўмгача тушди

Тижорат банклари 13 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 280 — 11 355 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 395 сўм.

Солиқ қўмитаси ҚҚС тўлаш бўйича назорат тадбирлари ўтказади

Солиқ қўмитаси 1 октябргача интизомсиз солиқ тўловчилар томонидан ҚҚСни ноқонуний қоплашни олдини олиш бўйича назорат тадбирлари ўтказади. Бу фирибгарлик схемалардан фойдаланиб, асоссиз солиқ нафи олиш билан боғлиқ бўлмаган инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконини беради.

Туркиядаги зилзила вайроналаридан яна бир ўзбекистонликнинг жасади топилди

Зилзила оқибатида Шонлиурфа шаҳрида яна бир Ўзбекистон фуқароси вафот этгани аниқланди ва унинг жасади Тошкентга юборилди. Умумий ҳисобда ҳозиргача 4 нафар ўзбекистонлик зилзила қурбони бўлди.

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел келиши мумкин

Ўзгидромет 14−18 февраль кунлари 9 та вилоятда ҳамда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди.

7 та вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

14−20 февраль кунлари республикадаги 7 та вилоятнинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Шунингдек, Ўзгидромет 16−18 февраль кунлари Қамчиқ довонида туман тушиши, шамол кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Андижон шаҳрида қурилаётган 5 қаватли бинонинг плиталари қулаб, деворлари бузилди

Ушбу ҳолатда тегишли ҳужжатларсиз объектда қўшимча 2 қават қўшиб, қурилиш ишлари олиб борилгани ва жараёнда қоидаларга амал қилинмагани аниқланди.

XX аср бошларида Германияда таҳсил олган ўзбек талабаси ҳақида «Матонатли Марям» фильми суратга олинади

«Ёшлик» киностудияси ва Хorazmcinema ҳамкорлигида XX асрнинг 20 йилларида Германияда ўқиган ўзбек талабаси Марям Султонмуродовага бағишланган «Матонатли Марям» фильми суратга олинмоқда. Aйни пайтда эса мазкур тарихий-бадиий фильмни суратга олиш бўйича локациялар ўрганиляпти.

Тошкент вилоятида «самосуд» қилиш билан шуғулланган гуруҳ аъзолари ушланди

Қибрай туманида 2 кишини гуруҳ бўлиб калтаклаганлар ушланди. Ҳолат юзасидан безорилик моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиззахда оққуш овлаган ва бўри сўйган фуқаролар аниқланди

Жиззахда Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудудидан Ўзбекистон «Қизил китоб»ига киритилган 1 бош оққуш ва қашқалдоқларни овлаган фуқаролар аниқланди. Уларга салкам 20 млн сўм жарима белгиланди. Янгиобод туманида яна бир фуқаро бўрини сўйгани учун 3 млн сўм жаримага тортилди.

«Кварц» компаниясининг давлат улуши 265 млрд сўмга сотилди

Шиша қадоқлари, листлар ва банкалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган «Кварц» AЖдаги қарийб 90 фоиз акциялар пакети 265 млрд сўмга «Қувасойцемент» АЖга сотилди.

Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистонда ноқонуний ер савдоси билан шуғилланишда гумонланганлар ушланди

Ўрта Чирчиқ тумани ва Нукус шаҳрида бўш ер майдонни 14 500 доллар ва 37 млн сўмга сотаётган шахслар аниқланди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

Нима ўқиймиз? Таржимон Гулноз Набиева тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

Туркиядаги зилзила Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши мумкин?

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Туркияда зилзила оқибатида иқтисодий ўсишнинг секинлашиши Ўзбекистон иқтисодиётига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Иқтисодчи ва «Газета.uz» колумнисти Миркомил Холбоев Туркияга экспорт ва пул ўтказмалари ҳажмида кутилаётган қисқаришнинг Ўзбекистон ЯИМ ўсишига потенциал таъсирини таҳлил қилади.