Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан Акмал Жуманазаров энергетика вазирининг ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Акмал Жуманазаров электр энергетикаси ва кўмир саноати масалалари бўйича энергетика вазирининг ўринбосари ҳисобланади.

Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамаси Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаментининг бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Январь ойи ўрталарида энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев мамлакатдаги энергетика инқирози туфайли ўз лавозимидан озод этилганди.