18 февраль, шанба куни Тошкент шаҳри метрополитенининг «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати бир кунга тўхтатилади. Метрополитен матбуот хизматининг хабарига кўра, Дўстлик-2 бекатидан то Қўйлик бекатига қадар темир йўлларда техник ишларнинг сўнгги босқичи бажарилади.

тошкент метрополитени

«Ер усти ҳалқа йўли» йўналиши 19 февраль санасидан доимий жадвал асосида ўз ҳаракатини давом эттиради.