Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси, сенатор Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда «Юксалиш» ҳаракати.

Бахтиёр Сайфуллаев 1951 йил 1 апрель куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2005 йилдан Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари бўлган, 2012 йилдан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори лавозимида ишлай бошлаган, 2017 йил августида эса Маданият вазирлигига раҳбар этиб тайинланганди.

2020 йилнинг 18 январида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан сенатор этиб тайинланган, 20 январь куни янги таркибдаги Сенатнинг илк ялпи мажлисида Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси этиб сайланганди.

У профессор илмий даражаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистон Республикаси санъат арбоби унвонлари билан мукофотланган.