Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида 14 февраль куни зилзила қайд этилди, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.

Марказнинг хабар қилишича, Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан 05:48 да (14.02.2023 йил, Гринвич бўйича 00:48 да) зилзила содир бўлди. Эпицентр: Деҳқонобод тумани. Зилзила координаталари: 38,22 градус шимолий кенглик; 66,36 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,6. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 417 км жануби-ғарбда.

Эслатиб ўтамиз, 5 январь куни кечқурун Афғонистон ҳудудида содир бўлган зилзила Ўзбекистон бўйлаб 3−4 баллик кучда сезилганди.