Юнусободда тадбиркор икки чинорни кестириб ташлади
14 август 2023, 16:17

Юнусободда тадбиркор икки чинорни кестириб ташлади

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида мебель ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркор икки дона чинор дарахтини кестириб ташлади. Оқибатда табиатга 204 млн 105 минг сўм зарар етказилди.

UzAuto Motors 2024 йилдан автомобилларни уч ой ичида етказиб беришга ваъда бермоқда
14 август 2023, 16:03 1

UzAuto Motors 2024 йилдан автомобилларни уч ой ичида етказиб беришга ваъда бермоқда

UzAuto Motors компанияси Lacetti, Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун барча шартномалар тўлангани, йил охиригача 50 мингдан ортиқ автомобиль эгаларига топширилишини маълум қилди. 2024 йилдан эса автомобиллар шартнома тузилган кундан бошлаб уч ой ичида етказиб берилиши ваъда қилинмоқда.

Омбудсман Тошкент шаҳри ИИББда гумонланувчи ўлган ҳолатни назоратга олди
14 август 2023, 15:41

Омбудсман Тошкент шаҳри ИИББда гумонланувчи ўлган ҳолатни назоратга олди

Ўзбекистон қийноққа қарши ўзининг мустаҳкам позициясига эга, деди омбудсман Тошкент шаҳри ИИББда гумонланувчининг ўлганига муносабат билдираркан. Унинг сўзларига кўра, жиноят учун жазо муқаррар, лекин бу жазо суд орқали тайинланиши керак.

Қирғизистон Қозоғистонга суғорма сув етказиб беришни тўхтатди
14 август 2023, 15:17

Қирғизистон Қозоғистонга суғорма сув етказиб беришни тўхтатди

Қирғизистон сув камайиши фонида Қозоғистоннинг Жамбил вилоятига суғорма сувни етказиб беришни тўхтатди. Қозоғистон Экология вазирлиги ҳудуд далаларида сув тақчиллиги сабабли «ноқулай вазият» юзага келгани, мамлакатда суғориладиган ерлар инвентаризациядан ўтказилиши ҳақида хабар берди.

Тошкентдаги иссиқлик тармоқлари техник аудитдан ўтказилмоқда
14 август 2023, 14:10

Тошкентдаги иссиқлик тармоқлари техник аудитдан ўтказилмоқда

Veolia Energy Tashkent компанияси пойтахтдаги иссиқлик тармоқларида техник аудит ўтказмоқда. Бу маълумотлар иссиқлик тармоқларининг техник ҳолатини аниқлаш имконини беради ва Тошкент шаҳридаги иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш бўйича инвестиция дастурини оптималлаштиради.

Туркманистон Россиянинг Ўзбекистон ва Қозоғистон билан «газ иттифоқи» бўйича баёнотлардан хавотир билдирди
14 август 2023, 13:07

Туркманистон Россиянинг Ўзбекистон ва Қозоғистон билан «газ иттифоқи» бўйича баёнотлардан хавотир билдирди

Туркманистон Россиянинг Ўзбекистон ва Қозоғистон билан «газ иттифоқи» бўйича баёнотлардан хавотирда. Уларда иттифоқ кенгайиши мумкинлиги айтилган, аммо кимлар ҳисобига экани тушунарсиз, Туркманистон қувурлари орқали эса бошқа давлат гази транзити режалаштирилмаган, деди «Туркмангаз» расмийси.

«Уммон» гуруҳининг собиқ солисти Зоҳид Рисқиевга суд ҳукми ўқилди
14 август 2023, 12:54

«Уммон» гуруҳининг собиқ солисти Зоҳид Рисқиевга суд ҳукми ўқилди

Суд инсон ҳалок бўлган ЙТҲни содир этганликда айбланган «Уммон» гуруҳининг собиқ солисти Зоҳид Рисқиевга нисбатан шартли равишда 2 йил синов муддати бериб, озодликда қолдирди, қолаверса, уни 3 йилга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилди.

Банкларда доллар курси 12 050−12 120 сўм этиб белгиланди
14 август 2023, 12:20

Банкларда доллар курси 12 050−12 120 сўм этиб белгиланди

Тижорат банклари 14 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 980−12 020 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 12 050−12 120 сўм.

Тошкент вилоятида дарахтга урилган Spark ҳайдовчиси ҳалок бўлди
14 август 2023, 12:13

Тошкент вилоятида дарахтга урилган Spark ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Қибрай туманида дарахтга урилган 18 ёшли Spark ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди, бир йўловчи шифохонага ёткизилди. Воқеага йўлнинг хавфли бурилиш қисмида ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган.

Ўқувчи қизларга тегажоғлик қилган мактаб психологи муддатидан олдин озодликка чиқди
14 август 2023, 12:00

Ўқувчи қизларга тегажоғлик қилган мактаб психологи муддатидан олдин озодликка чиқди

Nemolchi.uz лойиҳаси 3−5-синф ўқувчиларини ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлаган ва 2 йилга озодликдан маҳрум этилган мактаб психологи Азад Гасанов муддатидан олдин озод этилгани ҳақида хабар берди. Тошкент шаҳри таълим бошқармаси эса у ҳозирда ҳеч қайси мактабда ишламаётганини маълум қилди.

Тошкент ИИББда фуқаро вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
14 август 2023, 11:55 1

Тошкент ИИББда фуқаро вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар ИИББда тергов вақтида фуқаро вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ички ишлар ходимлари мансаб ваколатидан четга чиқиш ва қийноққа солишда гумонланмоқда.

Ҳафта давомида ҳарорат меъёрдан паст бўлади
14 август 2023, 11:40

Ҳафта давомида ҳарорат меъёрдан паст бўлади

Душанба, сешанба кунлари ҳарорат кундузи +27…+32 даража бўлади. Бу август ойи ўртаси учун меъёрий қийматлардан 2−4 даражага паст. Ҳафта ўртасидан салқин ҳаво аста-секин чекиниб, ҳарорат кўтарилади ва кундузи +37 даража атрофида бўлади.

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ ва иссиқ сув вақтинча ўчирилади
14 август 2023, 10:54

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ ва иссиқ сув вақтинча ўчирилади

14 август куни соат 20:00 гача Тошкентнинг Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларининг айрим жойларида газ, Шайхонтоҳур, Олмазор ва Чилонзор туманларининг баъзи ҳудудларида эса иссиқ сув ўчирилади.

Тошкентда одам ўғирлашда гумонланган 2 шахс ушланди, улардан бири вафот этди
14 август 2023, 10:41

Тошкентда одам ўғирлашда гумонланган 2 шахс ушланди, улардан бири вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги ички ишлар бўлимида қўлга олинган шахс вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИББ маълумотига кўра, ўта оғир жиноятларда гумон қилинган эркак баённома расмийлаштириш чоғида ҳушини йўқотган ва вафот этган.

«Кенгаш овози халқ овози бўлиши керак» — президент
14 август 2023, 09:50

«Кенгаш овози халқ овози бўлиши керак» — президент

Президент Тошкент, Фарғона ва Бухоро вилоятларида ўнлаб раҳбарлар ишдан олинганидан ҳар бир ҳоким хулоса қилиши кераклиги ҳақида огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, кенгаш халқ овозига айланиб, жойларда ким ишдан кетиши борасида таклиф бериши керак.

Тошкентдаги йўл ўтказгич тўсинлари қулагани акс этган видео тарқалди
14 август 2023, 09:39

Тошкентдаги йўл ўтказгич тўсинлари қулагани акс этган видео тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент аэропорти яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бешта 42 метрли тўсини қулагани акс этган видео пайдо бўлди. Улар юк машинаси устига тушганини кўриш мумкин.

Фарғонада оҳак цехи 1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
14 август 2023, 09:16

Фарғонада оҳак цехи 1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Данғара туманида оҳак цехи 1 млрд 54 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Фуқаро 18 та ностандарт газ ёндиргичларини ер ости газ қувурига улаб олган.

Андижондаги дарёдан 11 ёшли боланинг жасади топилди
14 август 2023, 09:15

Андижондаги дарёдан 11 ёшли боланинг жасади топилди

Олтинкўл туманидан ўтган Қорадарёдан 11 ёшли ўғил бола жасади топилди. Ҳолат бўйича суд тиббий экспертизаси тайинланган. Вилоят ФВБ навбатчи диспетчерлик хизматига сувда чўкиш бўйича хабар келиб тушмаган, дейилади бошқарма хабарида.

Фарғонадаги икки ЙТҲда икки киши вафот этди
14 август 2023, 09:10

Фарғонадаги икки ЙТҲда икки киши вафот этди

Фарғона вилоятида содир бўлган икки ЙТҲ оқибатида икки йўловчи вафот этди. ЙТҲларнинг ҳар иккиси ҳам Damas иштирокида содир бўлган.

Тошкентда йўл ўтказгичнинг тўсинлари қулаб тушгани бўйича жиноят иши очилди
13 август 2023, 18:27

Тошкентда йўл ўтказгичнинг тўсинлари қулаб тушгани бўйича жиноят иши очилди

Тошкентда аэропорт яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бешта тўсини қулаб тушгани бўйича жиноят иши очилди. Ҳодиса оқибатида 2 млрд 760 млн сўм зарар етган. Ҳолат бўйича гумонланган 3 нафар мансабдор ушлангани айтилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг