Исроил Жабборов Пайариқ туманига ҳоким бўлди
16 август 2023, 15:12

Исроил Жабборов Пайариқ туманига ҳоким бўлди

Самарқанд вилояти Камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Исроил Жабборов Пайариқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Собиқ ҳоким ҳудудда инвестиция кўрсаткичи қониқарсизлиги сабабли президент топшириғига кўра ишдан олинганди.

Оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналарининг маданий мерос объекти бор кўчаларга кириши тақиқланди
16 август 2023, 14:50

Оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналарининг маданий мерос объекти бор кўчаларга кириши тақиқланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистонда маданий мерос объектлари бор кўчаларга оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналарининг кириши тақиқланди.

«Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» партиясини рўйхатдан ўтказишга имзолар етмади — Адлия вазирлиги
16 август 2023, 12:47 1

«Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» партиясини рўйхатдан ўтказишга имзолар етмади — Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги фуқароларнинг имзоси етарли бўлмагани учун «Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» демократик партиясини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этди. Ўзбекистонда партияни рўйхатдан ўтказиш учун 20 минг имзо талаб қилинса, бу партиянинг фақат 2517 та имзоси қонунчиликка мувофиқ деб топилди.

Ўзбекистон халқаро аэропортларидаги учиб кетиш йўналишида яшил ва қизил йўлакли тизим тугатилди
16 август 2023, 12:08 1

Ўзбекистон халқаро аэропортларидаги учиб кетиш йўналишида яшил ва қизил йўлакли тизим тугатилди

Ўзбекистондаги халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида икки йўлакли (яшил ва қизил) тизим тугатилди. У 2018 йил 1 январда ишга туширилганди. Ўрнига масофавий божхона назорати тизими жорий этилди.

Қозоғистон Ўзбекистонга 10 млрд куб метргача Россия газини етказиб беришни муҳокама қилмоқда
16 август 2023, 12:02

Қозоғистон Ўзбекистонга 10 млрд куб метргача Россия газини етказиб беришни муҳокама қилмоқда

Қозоғистон ҳукумати Ўзбекистонга 1,5 млрд дан 10 млрд куб метргача Россия газини етказиб бериш масаласини муҳокама қилмоқда. «Ўзбекистон энергетика тизимининг ва Россиянинг тайёрлигига қараб таъминот ҳажмини янада ошириш мумкин», — деди Қозоғистон энергетика вазири.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар тайинланди
16 август 2023, 11:49

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар тайинланди

Нукус давлат педагогика институти ректори сифатида ишлаб келган Байрам Отемуратов Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар бўлди. Аввалроқ шу лавозимда ишлаб келган Абатбай Данияров Нукус шаҳрига ҳоким этиб тайинланганди.

Навоийда аёл қиз фарзандини 90 млн сўмга сотмоқчи бўлди
16 август 2023, 11:24

Навоийда аёл қиз фарзандини 90 млн сўмга сотмоқчи бўлди

Навоий вилоятида аёл 2023 йилда туғилган қизини 90 млн сўмга сотмоқчи бўлди. Ҳолат юзасидан «Одам савдоси» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

6 ойда 248,3 минг ўзбекистонликлар дам олиш учун хорижга чиққан
16 август 2023, 11:17

6 ойда 248,3 минг ўзбекистонликлар дам олиш учун хорижга чиққан

Ўзбекистонликларнинг 248,3 минг нафари 2023 йилнинг январь-июнь ойларида дам олиш мақсадида хорижга сафар қилган.

Қирғизистонда болаларга зарар етказувчи ахборотни тақиқловчи қонун қабул қилинди
16 август 2023, 11:15

Қирғизистонда болаларга зарар етказувчи ахборотни тақиқловчи қонун қабул қилинди

Қирғизистон президенти қонунчиликка ОАВда «болалар саломатлиги ёки ривожланишига зарар етказувчи» маълумотларни тарқатишни тақиқловчи тузатишларни имзолади. Ҳуқуқ ҳимоячилари қонуннинг қабул қилинишига қарши чиқиб, уни «цензура учун яна бир восита» деб атади.

USAID «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга оширишни қўллаб-қувватлайди
16 август 2023, 10:17

USAID «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга оширишни қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Вашингтонда «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини қўллаб-қувватлаш бўйича меморандум имзолади.

Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари импортида божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинади
16 август 2023, 10:04

Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари импортида божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинади

Президент фармони билан 2025 йил 1 январдан дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини импорт қилишда божхона қийматининг 1,2 фоизи миқдорида божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинади.

Импорт автомобилларни фақат расмий дилерлар сотиши бўйича талаб бекор қилинди
16 август 2023, 09:46

Импорт автомобилларни фақат расмий дилерлар сотиши бўйича талаб бекор қилинди

Импорт автомобилларни фақат уларнинг расмий дилерлари томонидан сотилиш талаби бекор қилинди. Шунингдек, Солиқ тўловчиларга солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қарорлари устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилмоқда.

Йўл қоидабузарликларини хато аниқлаган камера эгалари унга бўлган мулк ҳуқуқидан маҳрум қилинади
16 август 2023, 09:44

Йўл қоидабузарликларини хато аниқлаган камера эгалари унга бўлган мулк ҳуқуқидан маҳрум қилинади

Йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқловчи хусусий камералар маълумотларида 5 фоиздан ортиқ хатоликка йўл қўйилса, тадбиркорлар ушбу камераларга эгалик ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Қашқадарёда мактабни таъмирлашга ўқитувчиларни жалб қилган директор 33 млн сўм жаримага тортилди
16 август 2023, 09:16

Қашқадарёда мактабни таъмирлашга ўқитувчиларни жалб қилган директор 33 млн сўм жаримага тортилди

Косон туманидаги 20-мактаб директори ўқитувчи ва ишчи ходимларни таъмирлаш ишларига жалб этгани аниқланди. Директорга нисбатан 33 млн сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланди.

15 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
15 август 2023, 22:00

15 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Талабаларни ётоқхонага жойлаштиришнинг янги тартиби, энг кўп солиқ тўлаган 10 та компания, асосан ташқи қарз ҳисобидан қопланган бюджет тақчиллиги, Хоразмда ёш қизга тегажоғликда гумонланаётган эркак, IELTS`дан юқори балли тиббиёт талабаларига стипендия ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

«Ўзагроэкспортбанк» ўз номини AVO Bank`га ўзгартирди
15 август 2023, 19:24

«Ўзагроэкспортбанк» ўз номини AVO Bank`га ўзгартирди

«Ўзагроэкспортбанк» акциядорлари банк номини AVO Bank («ҳаво» сўзининг қисқартмаси) этиб ўзгартириш учун овоз берди. Эндиликда банк Олимжон Шодиев томонидан ташкил этилган AVO компаниялар гуруҳи таркибига киради.

Россия Марказий банки асосий ставкани бирданига 12 фоизгача кўтарди
15 август 2023, 17:27

Россия Марказий банки асосий ставкани бирданига 12 фоизгача кўтарди

Россия Марказий банки рублнинг заифлашиши фонида асосий ставкани 8,5 фоиздан 12 фоизга оширди. Қарор нарх барқарорлигини таъминлаш учун рискларни чеклаш мақсадида қабул қилинди, дейди регулятор.

Талабаларни ётоқхонага жойлаштириш энди фақат ДХМ ва my.gov.uz орқали амалга оширилади
15 август 2023, 15:52

Талабаларни ётоқхонага жойлаштириш энди фақат ДХМ ва my.gov.uz орқали амалга оширилади

2023/2024 ўқув йилида 1-курс талабалари, 2024/2025 ўқув йилидан эса барча курс талабалари учун давлат ОТМ ётоқхонасига жойлашиш онлайн амалга оширилади.

Доғистонда «заправка»даги портлаш оқибатида 35 киши ҳалок бўлди. Республикада мотам эълон қилинди
15 август 2023, 15:03

Доғистонда «заправка»даги портлаш оқибатида 35 киши ҳалок бўлди. Республикада мотам эълон қилинди

Доғистон пойтахти Махачқалъа шаҳрида ёнилғи қуйиш шохобчаси портлаб, 35 киши ҳалок бўлди, 75 киши жароҳатланди. Портлашга шохобча ёнидаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш марказида юз берган ёнғин сабаб бўлган. 15 август республикада мотам куни деб эълон қилинди.

Хоразмда аҳоли вояга етмаган қизга тегажоғлик қилишда гумонланган эркакни ушлади
15 август 2023, 14:52

Хоразмда аҳоли вояга етмаган қизга тегажоғлик қилишда гумонланган эркакни ушлади

Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ аҳоли номаълум шахсни вояга етмаган қизга тегажоғлик қилиш ва уни ўғирлашда уринганликда айблаётган видео тарқалди. Хоразм вилояти ИИБ хабарига кўра, гумонланувчи 43 ёшли эркак бўлиб, у руҳий-асаб касалликлар диспансерида рўйхатга олинган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг